Андижонда болалар турнири бўлиб ўтди ФОТО

Narzulla Saydullayev
22 фев 2015, 16:02
2015 йил 10 – 14 февраль кунлари Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўйингоҳида Андижон вилояти футбол федерацияси кубоги мусобақаси ўтказилди.
Андижон вилояти футбол федерацияси кубоги мусобақасида
160 нафар болалар 8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда юқори савияда иштирок этдилар.

1-гуруҳ
АВФИМИ – 2  
ФИМИ – 1  
ВБЎФМ – 1   
Бар.авл. БУСМ  
 
2-гуруҳ
АВФИМИ – 1
ФИМИ – 2
ВБЎФМ – 2
Анд.т. БЎФМ

Гуруҳларда 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Учрашувда
“ФИМИ-1” 4 – 0 “АВФИМИ-1” ва “ФИМИ-2” 1 – 2 “АВФИМИ-2” натижалари қайд этилди. Мусобақа финалида икки жамоа
“ФИМИ-1”  4 – 1 “АВФИМИ-2” учрашишди ва “ФИМИ-1” жамоаси ғалаба қозониб Андижон вилояти футбол федерацияси кубогини қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни “ФИМИ-1”, 2-ўринни “АВФИМИ-2”, 3-ўринни “АВФИМИ-1” ва 4-ўринни “ФИМИ-2” эгалладилар. Ғолиблар Андижон вилоят футбол федерацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамоат фонди вилояти филиали ҳамда “Камолот” ЁИХ вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›