UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  6 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5

Нодирбек Тўйчиев: "Андижон футболи мухлислар учун" Янгиликлар

Нодирбек Тўйчиев: "Андижон футболи мухлислар учун"

Бугун “Андижон” клуби қароргоҳида Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Ш.Қ.Абдураҳмонов “Андижон” жамоаси аъзолари билан учрашди.

Ушбу учрашувда “Андижон” жамоасининг фидойи мухлислари ҳам иштирок этишди. Вилоят раҳбарининг футболчилар билан бўлган учрашувидан кейин “Андижон” фан-клуби раиси Нодирбек Тўйчиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало вилоятимиз ҳокимига “Андижон” жамоасига бўлган эътибори учун мухлислар номидан миннатдорчилик билдираман. Мавсумга тайёргарлик пайтида вилоят раҳбарини жамоа ҳолидан хабар олиши албатта, футболчиларнинг кайфиятини кўтаради. Вилоятимиз ҳокими клуб мутасаддилари, мураббийлар ва футболчиларга ишонч билдирмоқда ва жамоани ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Бундан биз мухлислар ҳам хурсанд бўлдик.
Янги мавсумда “Андижон” жамоамиз янги раҳбарият ва мураббийлар билан иш бошламоқда. Бу борада клуб президенти Зафар Аҳмедович Зулунов, вице-президент Маъруфжон Абдусаломов, клуб директори Бекзодбек Каримов, шунингдек, бош мураббий этиб тайинланган Нозим Муллаохуновларга яхши ниятда бошлаган ишларига омад тилаймиз. Жамоа фан-клуби раиси сифатида шуни айтаманки, биз мухлислар уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз. Ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб, биргаликда бўлайлик. 



Жамоага тажрибали мутахассис Усмон Тошевни маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаши ҳақида гапирилмоқда. Бу мураббий сўнгги йилларда ОФК йўриқчиси сифатида ўз малакасини ошириб бормоқда. Агар Тошев жамоамизда маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлайдиган бўлса, “Андижон” учун фойдали бўлишига ишонамиз.

Айни пайтда жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлиги қизғин паллага кирган. Жамоада Анвар Бердиевдек футболчи борлигидан хурсандмиз ва таркибга яна 5-6 нафар маҳоратли ўйинчилар қўшилса, жамоада рақобат янада ортади. Бундан ташқари, биринчи лигада вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган “УзДонгЖу” жамоасидан ҳам иқтидорли болалар “Андижон” сафига қўшилишган. Икки-уч йил ичида жамоамиздан ҳам маҳаллий яхши ўйинчилар чиқишига ишонамиз. Шунингдек, “Андижанка” аёллар жамоасини кўтарилишида ўз ҳиссасини қўшаётган Маъруфжон Абдусаломовни “Андижон” клубида ҳам иш бошлаши биз мухлисларни хурсанд этди. Ишонамизки, Абдусаломов “Андижон” жамоамизни ҳам ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Энг асосийси ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, аҳилликда ишлайлик. “Бобур юрти Андижон, биз сенга берамиз жон”!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика