UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  17 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  12 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

"Андижон" жамоаси Андижон вилояти ҳокими билан учрашди Янгиликлар

"Андижон" жамоаси Андижон вилояти ҳокими билан учрашди

Кеча, 12 апрель куни Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов “Андижон” жамоаси мураббийлари ҳамда футболчилари билан учрашди.
Учрашув Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган футбол мактаб интернатида бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими учрашув чоғида “Андижон” жамоаси учун керакли барча ёрдамларни беришини ва бундан кейин муаммолар бўлмаслигини айтиб ўтди. Шуни айтиб ўтиш керакки, вилоятимиз ҳокими ташаббуси билан “Соғлом авлод” стадионининг ечиниш-кийиниш хонасида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва айни пайтда якунланиш арафасида.

Чемпионатнинг 5-турида, 18 апрель куни “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Шу куни “Соғлом авлод” стадионида чемпионатнинг очилиш учрашуви бўлади. 18 апрелга қадар стадионда барча ишлар якунланади. Бундан ташқари Ш.Абдураҳмонов “Андижон” клуби қошидаги Бўстон даҳасида жойлашган футбол мактаби майдонларининг сифатини яхшилаб, бемалол машғулот ўтказиш имкониятини яратиб беришини ҳам таъкидлади. Шу билан бирга вилоятимиз ҳокими жамоани молиявий қўллаб-қувватлаб боришини ҳам маълум қилди. Бунга жавобан “Андижон” жамоаси чемпионатда яхши натижалар қайд этиб, мухлисларни хурсанд этишини Ш.Абдураҳмонов сўзининг охирида айтиб ўтди.

Учрашув давомида “Андижон” жамоаси сардори Расул Раҳмонов сўзга чиқиб, жамоага вилоят ҳокимлиги томонидан берилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди ва бунга жавобан яхши натижалар кўрсатишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” жамоамиз чемпионатда шу кунгача ўтган 4та турнинг барчасини сафарда ўтказди ва бу ўйинларда бир очкони қўлга киритди. 18 апрель куни эса жамоамиз ўз майдонидаги дастлабки учрашувни “Бухоро”га қарши ўтказади.

“Андижон” клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика