"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Iskandarov Abdulaziz
24 янв 2025, 08:45
Бу йил ОЧЛда иштирок этадиган "Андижон" селекция ишларини тўхтатаётгани йўқ.

Клуб янги футболчиларни таклиф қилиш билан бир қаторда собиқ ўйинчиларини ҳам ортга қайтармоқда. Ўтган 3 йил давомида "Бунёдкор" либосида тўп тепган Усмонали Исмоналиев "Андижон"нинг Анталиядаги йиғинида қатнашмоқда. Андижон футболи тарбияланувчиси ўз уйига қайтди дея оламиз. 

Универсал тўп тепар 2024 йил Суперлигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол, 2 та ассист қайд этди. Трансфермаркет портали унинг нархини 225 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›