UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  5 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Навбаҳор"га вазиятлар яратишга бермадик. Анча вақтдан бери бундай ғалаба қозонмаган эдик" Янгиликлар

"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Навбаҳор"га вазиятлар яратишга бермадик. Анча вақтдан бери бундай ғалаба қозонмаган эдик"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Артем Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бутун Андижон ҳалқини ғалаба билан табриклийман. Анча вақтдан бери бундай ғалаба қозонмаган эдик. Мен учун жуда эмоционал ҳолат. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамиз зич ҳимояланиб, тезкор ҳужумларга ўтиш эди. Ўзингиз кўрдингиз "Навбаҳор" ўйинни назорат қилди, аммо биз деярли вазиятлар яратишга бермадик.

- Бош мураббий Александр Хомяков бир нечта ўйинга четлатилди. Бош мураббийсиз жамоани бошқаришга қийналмаяпсизми?

- Йўқ. Бош мураббий ўйин вақти фақатгина майдон четида туради. Футболчилар асосий ишни бажаришади. Мухлисларнинг бундай қуллаб-қувватлашида ҳеч нима эшитилмайди. 18000 минг мухлис ичида қанчалик бақирсангиз ҳам эшитилмайди.

- "Андижон" етти учрашувдан буён ғалаба қозонмаётган эди. Кўпчилик экспертлар бугун "Навбаҳор" ғалаба қозонишади дея тахмин билдиришганди. Бундай кучли рақибга қарши қандай таййёргарлик кўрдингизлар?

- Ҳозирги кунда экспертлар кўпайиб кетган. Биз ҳам уларнинг фикрларини ўқиб турибмиз. Тўғри, кўпчилик "Навбаҳор"га ишонаётган эди. Барча гап сўзлар ўйинга қадар бўлади, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Футболчиларга раҳмат айтаман. Улар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Ўз ўйинимиздаги камчиликлар сабабли дуранглар кўпайиб кетган эди.

- "Навбаҳор"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

- Биз барча рақибларни ўрганиб чиқамиз. Биз кимга қарши ўйнашимиз кераклигини тушунар эдик. Бундай муҳим ўйинларда ҳеч кимга мотивация бериб ўтириш керак эмас. 

- Кейинги ҳафта "Олимпик"га қарши кубок баҳси кутиб турибди. Танаффусда жамоа қандай тайёргарлик кўриши ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?

- Ҳозир икки кун дам оламиз. Кейин эса "Олимпик"га қарши тайёргарликни бошлаймиз. Биринчи давра якунланганидан сўнг бир ҳафта вақт дам оламиз ва кейин машғулотларга киришамиз. Тошкентда йиғин ўтказамиз. Ҳорижда йиғин ўтказиш режаси йўқ.

- Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришимиз мумкинми?

- Раҳбарият ушбу масала бўйича иш олиб бормоқда. Бизга икки позицияда кучайишимиз керак.

- Александр Хомяков ёш ҳужумчиларимизга стабиллик етишмаяпти деб айтиб ўтган эди. Сўнги учрашувларда эса Рустам Турдимуродов яхши спорт формага кириб олди ва голлар урмоқда. Ҳужум чизиғини кучайтириш масаласи ҳали ҳамон актуалми?

- Ёшларга тажриба етишмайди ва шу сабаб улар стабил ўйнай олишмайди. Барчаси учун вақт керак. Мавсум аввалида ёшлар билан иложи борича яхшироқ натижага қайд вазифаси юклатилган эди. Рустамга имконият бердик ва ҳозирча у ишончни оқламоқда.

- Рубин Хебай "Андижон"га қайтиши мумкин деган гап сўзлар ростми?

- Гап сўзлар ҳар доим бўлади. Ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасман.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика