

Машғулотлар бош мураббий тузиб режа асосида, кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
Таркибга янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсум "Андижон" жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Бобур Акбаров келиб қўшилди.
Акбаров ҳозирча мураббийлар кўригида бўлиб турибди. "Шунқорлар" навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни ўтказадилар. Шу куни рақиб Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бўлади.




