«Андижон» футбол клуби «GM-Uzbekistan» бош директорини табриклайди!

19 авг 2018, 16:47
Бугун «Андижон» футбол клубининг бош ҳомийси «GM-Uzbekistan» АЖ бош директори Рустам Ражабовнинг туғилган куни.


Рустам Бахтиёровични, кўп йиллардан буён Андижон вилоятида, хусусан шу орқали бутун Ўзбекистонда спортнинг биринчи рақамли тури - футболни тараққий эттиришда қўшаётган хиссалари салмоқли бўлмоқда. 

Қолаверса, Ражабов «Андижон» футбол клубига у қадар беэътибор эмас. Аксинча жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

Бугун етук раҳбар, шунингдек футболнинг ашаддий ишқибози саналадиган Рустам Бахтиёрович, ўзининг 39 ёшини қарши олди.

Шу муносабат билан у кишига «Андижон» профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча ишчи ходимлар номидан узоқ умр, сиҳат саломатлик, оиласига тинчлик-тотувлик ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш соҳасидаги фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.  

«Андижон» футбол клубининг келгусида янада ривож топиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз. 

Ишонамизки, Рустам Бахтиёрович қўли остида “Андижон” футбол клуби ёрқин ғалабалар орқали янгидан-янги марраларни забт этади.


Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин Рустам Бахтиёрович!


«Андижон» футбол клуби маъмурияти.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: t.me/@fcandijan