ЖЧ. Бир киши кам бўлиб қолган АҚШ Босния ва Герцеговинани ишончли ҳисобда мағлуб этди

2 июл 2026, 07:05
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги баҳс якунланди.

ЖЧ, 1/16 финал

АҚШ – Босния ва Герцеговина 2:0

Голлар: 45 - Фоларин Балогун, 82 - Малик Тилльман

АҚШ: 24. Мэтт Фриз, 16. Алекс Фримен, 3. Крис Ричардс, 13. Тим Рим, 2. Сержино Дест (14. Себастьян Берхалтер, 87’), 5. Энтони Робинсон, 4. Тайлер Адамс, 17. Малик Тилльман, 8. Уэстон Маккенни (7. Жованни Рейна, 90+5’), 10. Кристиан Пулишич (9. Рикардо Пепи, 88’), 20. Фоларин Балогун.

Захира: 1. Мэтт Тёрнер, 25. Крис Брейди, 6. Остон Трасти, 12. Майлз Робинсон, 23. Жозеф Скалли, 11. Бренден Ааронсон, 21. Тимоти Веа, 18. Макс Арфстен, 19. Хажи Райт, 26. Алекс Сендехас.

Босния ва Герцеговина: 1. Никола Василь, 7. Амар Дедич, 18. Никола Катич (15. Амар Мемич, 75’), 4. Тарик Мухаремович, 5. Сеад Колашинац (23. Харис Табакович, 75’), 21. Степан Раделич, 19. Керим-Сэм Алайбегович, 8. Армин Гигович (20. Эсмир Байрактаревич, 51’), 14. Иван Шуньич (6. Беньямин Тахирович, 51’), 10. Эрмедин Демирович, 11. Эдин Жеко (26. Эрмин Махмич, 51’).

Захира: 12. Младен Юркас, 22. Мартин Зломислич, 2. Нихад Муякич, 3. Деннис Хажикадунич, 24. Арьян Малич, 13. Иван Башич, 16. Амир Хажиахметович, 17. Женис Бурнич, 9. Самед Баждар, 25. Йово Лукич.

Огоҳлантиришлар: 80 - Степан Раделич

Четлатиш: 64 - Фоларин Балогун

90+10. Ўйин якунланди, АҚШ - нимчорак финалда!

90+9. Яна бир зарба Махмичдан ва бу сафар ҳам аниқ бўлмади.

90+8. Махмичнинг ерлатиб берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

90+2. Алайбеговичнинг зарбаси кучли чиқди, бироқ ноаниқ.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди.

83. Хўш, икки тўп фарқи билан олдинда АҚШ, бироқ майдонда 10 киши. Босния энди нима қилади? Кузатамиз.

gettyimages-2284259305-2048x2048.jpg

82. ГОЛ! Тилльман ҳисобни иккитага оширди! Маликнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди!

79. Пулишич гол урди, бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.

77. Босниялик футболчилар томонидан берилаётган зарбаларни АҚШ ҳимоячилари яхши “блоклашмоқда”.

75. Босния барча ўзгаришни қилиб бўлди, бироқ Почетино ҳозирча бирорта ўзгариш имкониятидан фойдаланмади.

69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

68. Навбатдаги зарба Байрактаревич ижросида бўлди бу ва буни ҳам Фриз ушлаб олди.

66. Демировичнинг зарбасини АҚШ посбони ушлаб олди.

🟥 64. Қизил карточка! Гол муаллифи Балогун ўйиндан четлатилди!

63.Ҳолат ВАРда эҳтимолий қизил карточка билан кўриб чиқилмоқда.

gettyimages-2284257138-2048x2048.jpg

62. Фоларин Балогун рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳолат ВАРда эҳтимолий қизил карточка билан кўриб чиқилмоқда.

56. Катичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ бўлди.

🔄 51. Босния бўлимнинг олтинчи дақиқасида бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди.

50. Эдин Жеко жароҳат олди, шу боис захирага олинмоқда.

🕘 46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+11. Биринчи бўлим якунланди.

45+8. Балогун иккинчи голга жуда яқин келди, аммо унинг зарбаси тўсинга тегди.

gettyimages-2284252298-2048x2048.jpg

⚽️ 45. ГОЛ! Фоларин Балогун жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

42. Фоларин жарима зарбасидан кейинги вазиятда зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан чиқиб кетди.

38. Балогун жарима майдончаси ичида хавфли узатма берди, ҳимоячи охирги паллада тўпни қайтарди.

31. Балогун гол урди, аммо офсайд сабабли гол бекор қилинди.

29. Балогун жарима майдончасида йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади.

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

18. Робинсон бош билан хавфли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

15. Фоларин Балогун ўнг бурчакни нишонлаб зарба берди, аммо аниқлик етишмади.

10. Демирович жарима майдончаси чизиғидан зарба берди, аммо тўп дарвозабон Мэттью Фризнинг қўлига борди.

4. Пулишичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. АҚШ бурчак тўпини ишлаб олди.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги АҚШ – Босния ва Герцеговина учрашувининг матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›