UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  1 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  3 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  11 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  12 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11

«Андижон» - «Динамо»: Самарқанд клуби 5 йиллик нохуш анъанани буза оладими? Янгиликлар

«Андижон» - «Динамо»: Самарқанд клуби 5 йиллик нохуш анъанани буза оладими?

Суперлига 7-тури доирасидаги эътиборли қарама-қаршилик Андижонда ўтади.

Жорий мавсум дебютантлари саналмиш «Андижон» ва «Динамо» клублари Суперлига доирасида илк марта учрашишади. Охирги турда дуранг қайд этган икки жамоа ҳам ушбу баҳсда фақат ғалабани кўзлаши аниқ.

Хусусан, “Динамо” жамоаси тур безагига айланган Самарқандда “Навбаҳор”га қарши кечган шиддатли ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этган бўлса, “Андижон” Термизда “Сурхон” билан 0:0 ҳисобга рози бўлди.

“Соғлом Авлод” стадионида ўтадиган “Андижон” – “Динамо” учрашувида аншлаг кузатилиши мумкин. Шу куни Андижонга “Динамо”ни қўллаб-қувватлаш учун Самарқанддан ҳам кўҳна шаҳарлик ишқибозлар ташрифи кутилмоқда.

Суперлига. 7-тур.
5 май (якшанба)
“АНДИЖОН” – “ДИНАМО”
Ўйин бошланиш вақти
: 17:20
ТВ-трансляция:
«Спорт» ТВ (жонли эфир)


Жорий мавсумда…

Ушбу мавсумда Элдор Сакаев қўл остидаги “Андижон” жамоаси 6 ўйиндан кейин 1 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият билан 6 очко жамғариб, 10-поғонани банд этиб турган бўлса, Даврон Файзиев бошқарувидаги “Динамо” клуби 6 ўйиндан кейин 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият билан 8 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни банд этиб турибди. 7-турдаги ғалаба икки жамоадан бирини турнир жадвалидаги ҳолатини анча яхшиланишига ёрдам беради.



“Динамо”нинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. “Динамо” – “Насаф” – 1:1
2-тур. “Сурхон” – “Динамо” – 1:0
3-тур. “Динамо” – “Металлург” – 2:1
4-тур. “Динамо” – “Сўғдиёна” – 1:0
5-тур. “Пахтакор” – “Динамо” – 2:0
6-тур. “Динамо” – “Навбаҳор” – 2:2

“Андижон”нинг ўтказган ўйинлари:

1-тур. “Қизилқум” – “Андижон” – 1:1
2-тур. “Қўқон-1912” – “Андижон” – 0:0
3-тур. “Локомотив” – “Андижон” – 4:0
4-тур. “Бунёдкор” – “Андижон” – 1:0
5-тур. “Андижон” – “Насаф” – 3:1
6-тур. “Сурхон” – “Андижон” – 0:0

Таркибда йўқотишлар борми?

Таркиб борасида Элдор Сакаевда муаммо йўқ, Даврон Файзиев эса асосий таркиб марказий ҳимоячиси саналмиш Ҳакимхон Аъламхонов ўрнини захирадан тўлдириши талаб этилади. Ҳимоячи “Навбаҳор”га қарши учрашувда чемпионатдаги 4-сариқ карточкасини олиб, битта ўйинлик дисквалификацияга учраган.

Андижонликлар сафида Ойбек Қиличев эҳтиёт бўлиб ўйнашига тўғри келади. Айни дамда 3-сариқ карточкаси бўлган Қиличев, “Динамо”га қарши ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилса, навбатдаги учрашувга дисквалификацияга учрайди.

Айни дамда андижонликлар таркибида Рўзимбой Аҳмедов 2 та гол уриб жамоа тўпурари бўлиб турган бўлса, “Динамо”да Қадамбой Нурметовнинг ҳисобида ҳам шунча гол бор.

Эски танишлар…


Ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир қатор футболчилар борки, улар аввал рақиб жамоа сафида тўп суришган. Хусусан, “Андижон” таркибидаги Илдар Маматказин (2014-15 йиллар), Рўзимбой Аҳмедов (2012-13), Сардор Сулаймонов (2017) каби футболчилар “Динамо” шарафини ҳимоя қилишган.

“Динамо” таркибидаги Қадамбой Нурметов, Сирож Ҳамроев, Обид Ҳакимовлар эса аввалги йилларда “Андижон” жамоасида фаолият юритишган.

Андижон

Аброр Хусинов - 16', Шаҳзод Убайдуллаев - 45'

Суперлига. 7-тур

05/05/2019, 17:20

2
:
2
Тугади

Динамо

Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 6', Миркомил Лоқаев - 87'

45'
90'
10'  Дилшод Раҳматуллаев (Асрор Ғофуров)
16'  Аброр Хусинов
16'  Абдулло Олимов
38'  Рўзимбой Аҳмедов
45'  Шаҳзод Убайдуллаев
45'  Рўзимбой Аҳмедов
6'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
52'  Қадамбой Нурметов
87'  Миркомил Лоқаев


Ўзаро ўйинларда устунлик кимда?


“Андижон” ва “Динамо” Олий Лига тарихида 40 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14 тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар Олий Лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 62 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 51 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 50 очко ишлаб олишган бўлса, “Арслонлар” 62 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг Олий Лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.



Андижонда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:

Про-Лига
05.10.2018 «Андижон» - «Динамо» 1:0
18.05.2018 «Андижон» - «Динамо» 3:1
2017 йил – «Андижон» қуйи лигада.
2016 йил – «Динамо» қуйи лигада.

Олий Лига
26.10.2015 «Андижон» - «Динамо» 1:1
12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3
2013 йил – “Андижон” қуйи лигада.
14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3
25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0
14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0
03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт…

“Динамо” жамоаси сўнгги марта бундан беш йил аввал - 2014 йилда Андижондан ғалаба билан қайтган. Ўшанда Абдулла Набиев ва Санъат Шиховнинг 85 ва 90+3-дақиқадаги “дубли” “Динамо”нинг Андижондан ғалаба билан қайтишига сабаб бўлганди. Кўрамиз, бу сафар Самарқанд клуби Андижондаги 5 йиллик ғалабасиз нохуш анъанасига барҳам бера олармикан?

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика