UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  4 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  0 18:57"Арсенал" ва "Челси" А Серия юлдузи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқда  0 18:33АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди  2 18:25"Футбол олами". Термиздаги ўхшамаган байрам, Олмалиқда "шерлар" таслим қилинди, "Навбаҳор"дан ғалаба  0 18:10"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  4 17:48"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумчи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  2 17:25Фримпонг "Байер"даги келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчига "Реал" қизиқмоқда  0 17:06Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди  21 16:43"Милан" футболчиси ёзда клубдан кетмоқчи  0 16:18"Манчестер Сити" ёзда "Ювентус" посбонини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин  0 15:48"Интер" Инзаги билан шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи  1 15:25"Реал" Камавинганинг нархини "Ман Сити"га маълум қилди  4 14:48Гризманн Мессининг тарихий рекордини такрорлади  1

"Андижон" - "Антальяспор": Стратегик ривожланишнинг туркча модели ёхуд Европа томон эшикларнинг очилиши Янгиликлар

"Андижон" - "Антальяспор": Стратегик ривожланишнинг туркча модели ёхуд Европа томон эшикларнинг очилиши

"Андижон" клубидан халқаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги юриш.

Ривожланиш иштиёқида ёнаётган “Андижон” Анталиядаги йиғинидан фойдаланиб, Туркия Суперлигаси қатнашчиси – “Антальяспор” клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки амалий қадамни ташлади. 

Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги “Андижон” делегациясини “Антальяспор” бош менежери Ферда Раманли, бош координатор Абдуллоҳ Сарачоглу, “Фанатик тур” компанияси мудири Ҳоқон Онкур ва маркетинг менежери Серап Атмаса хоним жуда илиқ қарши олдилар.

“Анталияга хуш келибсизлар. Мурожаат қилганинглардан хурсанд бўлдик. Биз учун Ўзбекистон янги бир бозор ва янги футбол мамлакати. “Андижон” ривожланишни хоҳлаётган клуб эканидан мамнунмиз. Бугун танишув амалиёти ва қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз”, - деди жаноб Раманли. 


Ўз навбатида Улуғбек Мирзаев қабул учун миннатдорчилик билдирди ва бошланажак ҳамкорлик икки томон учун ҳар томонлама қулай ҳамда фойдали бўлишига ишончи комил эканини билдирди ва бир қатор муҳим масалалар билан ўзаро фикрлар алмашилди.      

Аввало жараён “Антальяспор” клуби футбол академиясини яқиндан танишиш билан бошланди. Болалар учун яратилган шароитлар, уларни тарбиялашда нималарга эътибор қаратилаётгани, озиқ-овқат масаласи, мураббийлар билими ва яна бошқа иш йўналишлари бўйича барчаси кўрсатилди ҳамда маълумотлар берилди. “Антальспор” футбол академиясига 3-4 ёшдан болаларни қабул қилиш бошланади. Аввалига гимнастика билан шуғуллантиришади ва кейин аста-секинлик билан футбол ўрганиб борилади. Улар учун ойига 25 доллардан бадал пули бор.

Шунингдек, бизга клуб бош скаути Аднан Гулек таништирилди. Собиқ футболчи “Антальяспор”да муҳим кадрлардан бири саналади. Ўз навбатида Улуғбек Абдусатторович март ойида Ўзбекистонда U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтишини ва бизда иқтидорли ёшлар кўплигини айтиб, мусобақани кузатиш учун таклиф қилди. Бу эса Аднан Гулекда катта қизиқиш уйғотди.   

Кейин академия директори Седат Қорабуқ билан танишдик. У киши академия ҳақида янада тўлиқ маълумотларни берди ва Улуғбек Мирзаев ўз навбатида академия директорига ҳам март ойида юртимизда U-20 Осиё чемпионати ўтказилиши ва унда селекция бўйича қатнашиш имконияти борлигини айтиб таклиф қилди. Шунингдек, ушбу терма жамоамизда “Андижон” вакили Шерзод Эсонов ҳам тўп сураётгани алоҳида таъкидланди. Рости, улар бўлажак Осиё чемпионатини яхши эслаб қолдилар. 

Анталия марказидаги ягона футбол мактаби “Антальяспор” марказий футбол мактабидир. Ушбу футбол мактаблари “Антальяспор” томонидан тузилмага киритилган ва битта марказдан назорат қилинади. 

Қолаверса, клуб музейи ҳам барпо этилган бўлиб, клуб ташкил этилганидан бошлаб шу давргача бўлган ҳар 10 йилликнинг алоҳида расмлари бор. Қўлга киритилган Кубоклар учун алоҳида жой ҳам барпо қилинган. 

Маълумот учун, “Антальяспор” 1966 йилда ташкил топган. Бундан ташқари, кутубхона ҳам мавжуд. Академияда U-9 дан U-19 гача жамоалар бор ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида хоналар ажратилган. 

Давоми бор...

Абдулазиз Искандарлов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика