Андерсен "Лион"дан "Кристал Пэлас"га ўтди

Alisher
29 июл 2021, 17:16
Ҳимоячи Йоахим Андерсен "Кристал Пэлас"га ўтди.

Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти хабар бермоқда. Бунгача у "Лион" шарафини ҳимоя қилаётганди.

Шартнома беш йилга мўлжалланган. 

25 ёшли даниялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Фулхэм"да ўтказди ва АПЛдаги 31та ўйинда 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/officialcpfc