

"Умуман олганда Томас Тухель менга ван Гални эслатмоқда. Иккиси ҳам позицион футболни ёқтиради.
Тухель бошқа мураббийлардан ажралиб турмайди. Масалан Марсело Бьелса ҳужумкор футбол тарафдори ва унинг жамоасида бўлсангиз, доимо ҳаракат қилишингиз керак", - деди Эррера.
Испаниялик футболчи 2011-2013 йиллар давомида Бьелса қўл остида "Атлетик"да ўйнаган. 2014-2016 йилларда эса "Манчестер Юнайтед"да ван Гал қўл остида майдонда ҳаракат қилган.



