Ван Гаал "Байер"ни "кичкина" клуб деб ҳисоблагани учун у ерда ишлашни истамади

Tolibjon Qosimov
12 дек 2017, 21:28
Машхур мутахассис Луи Ван Гаал Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи бўлиши мумкин эди.

Тажрибали голландиялик буни рад этди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи "Fox Sports"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Менда кичкина клубни катта клубга айлантириш учун вақт йўқ.

"Менда "Байер"дан таклиф бўлган эди. Бу кўплаб ёш иқтидорли ўйинчиларга эга. "Боруссия"? Дордмундликларни "Бавария" билан тенглаштириб бўлмайди, шунинг учун - йўқ. Менда кичкина клубни катта клубга айлантириш учун вақт йўқ", - деди Ван Гаал.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Fox Sports