UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  3 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  13 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Анчелотти "Осасуна" билан дурангдан сўнг: "Реал" ғалаба қозонишга ҳақли эди, лекин бизда ҳеч қандай баҳона йўқ" Янгиликлар

Анчелотти "Осасуна" билан дурангдан сўнг: "Реал" ғалаба қозонишга ҳақли эди, лекин бизда ҳеч қандай баҳона йўқ"

Карло Анчелоттининг фикрича, "Реал" "Осасуна" устидан ғалаба қозонишга лойиқ эди.

Мадрид клуби Испания чемпионати доирасидаги ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Биз учун бу энг яхши кун эмасди, лекин биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик.

Мен пенальти тепувчини алмаштириш ҳақида ўйладим, лекин Карим Бензема ўтган мавсумда иккита муҳим пенальтидан унумли фойдаланган. У жамоадаги энг яхши пенальтичи ҳисобланади.

Бизда ҳеч қандай баҳона йўқ. Таркиб жуда яхши. Ўйин биз хоҳлагандек ўтмади.

Агар пенальтидан гол урганимизда, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Умуман олганда, жамоа яхши ўйнади. Бундай учрашувлар чемпионат вақтида учраб туради.

Бизнинг жуда яхши сериямиз тугади, аммо энди бошқасини топмоқчимиз.

"Реал" ғалаба қозонмаса, ҳеч ким ўзини хурсанд ҳис қилмайди. Дуранг бизни хафа қилади, аммо яқин орада бунга муносаб жавоб берамиз", – деди Мадрид клуби бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида, Бензема 76-дақиқада пенальтидан тепган тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика