Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди
26 апр 08:30
Янгиликлар
Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти «Олтин тўп»га Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем лойиқ эканлигини таъкидлади.
Ким кўпроқ муносиб деган саволга, «Реал» устози қуйидагича жавоб берди: «Ҳар иккиси ҳам бу йил «Олтин тўп»га муносиб ҳаракат қилмоқда».
Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсум 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 11 та голли узатма мавжуд. Британиялик ярим ҳимоячи эса ўтаётган мавсумда 36 та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйишга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 383
Фикрлар