

"Тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, ҳар бир мураббий умрида бир марта "Реал"ни бошқариши керак. Бу жаҳоннинг энг буюк клубларидан бири. Бу қимматбаҳо тажриба. "Реал"да содир бўладигани, бошқа жойда бўлмайди. Клубнинг бутун дунёда мухлислари бор. Улар сени кутишади ва ҳар қандай жойда пайдо бўлиши мумкин. Истеъфони ҳис қилиб кўриш керак" - дейди Анчелотти.



