Анчелотти «Эл Классико»даги ғалабадан сўнг нималар деди?
22 апр 08:27
Янгиликлар
Анчелотти «Эл Классико»даги ғалабадан сўнг нималар деди?
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти «Барселона» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Кучли жамоага қарши ажойиб, тенг курашларга бой ўйин ўтказдик. Бугун рақиб яна чемпионлик «пойга»сига қайтиш учун ҳаракат қилди, биз эса бор кучимиз билан уларга қаршилик кўрсатдик. Учрашув давомида икки марта ҳисобни тенглаштиришга эришдик.
Бугунги ўйин орқали «Реал Мадрид» яна бир бор охиргача курашишини кўрсатиб қўйдик. Ушбу ҳафта унутилмас бўлди. Энди биз мавсумнинг қолган қисмига тайёргарлик кўришимиз шарт. Мен жамоамга ишонаман ва мавсумни ажойиб тарзда якунлаймиз» , — деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 384
Фикрлар
Доим реалга омад кулиб бокмокда