
"Бавария" ҳозир Европада энг яхши ўйин намойиш қилаётган жамоадир. Мюнхенликлар ажойиб жамоавий ўйин кўрсатмоқдалар. Айнан ушбу жамоа турнирнинг ҳақиқий фаворити ҳисобланади. Бунга асосий учта сабаб бор: биринчидан, бу Чемпионлар Лигасини ютишни биладиган ва бу турнирни ютишни биладиган мураббий қўли остидаги жуда кучли жамоа; иккинчидан, улар - амалдаги чемпион, бу ҳам муҳим; учинчидан эса, "Бавария" Бундеслигадаги чемпионлигини деярли нақд қилиб қўйди ва энди бор кучни Чемпионлар Лигасига сарф этади", деди Анчелотти.