Анчелотти: "Барселона"ни мағлуб этиш вақти келди"
04 апр 2023 22:44
Янгиликлар
Анчелотти: "Барселона"ни мағлуб этиш вақти келди"
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги 1/2 финал жавоб ўйини ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашув 1:0 ҳисобида “кўк-анорранглилар” ғалабаси билан якунланганди.
“Ҳа, Хави қўл остидаги жамоага уч ўйинда мағлуб бўлдик, шу боис эртанги ғалаба навбати бизга етиб келди. Бироқ ҳимояни унутиб қўйиб, олдинга шошилмаслик муҳим саналади. Эҳтимол, учрашувнинг 90 дақиқасида гол урилиши мумкин. Ўйин давомида тўпни назорат қилиш ва тезроқ ҳаракат қилишга интилиш лозим", - деди Анчелотти.
“Барселона” – “Реал” учрашуви 6 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар