

"Челси" ҳимоячиси Бен Чилуэлл ва ярим ҳимоячи Карни Чуквуэмека жамоавий машғулотларга киришишди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Иккала футболчи ҳам жароҳат туфайли анча вақтни ўтказиб юборишди. Чилуэлл сентябрь охиридан, Чуквуемека эса август охиридан бери ўйнамаганди.
"Челси" навбатдаги ўйинини 6 январь куни Англия Кубоги доирасида ўз майдонида "Престон"га қарши ўтказади.
Олдинроқ "аристократлар" Ла Лига тўпурарларидан бирига эга чиқмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.



