UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  39 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  8 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  38 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар) Янгиликлар

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар)

Ўтиш ўйинида "Машъал" устидан зафар қучган "Олимпик" Суперлига-2022 йўлланмасини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Мазкур баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Бугунги ўйин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги олтинчи плей-офф ўйини бўлди. Бунга қадар 2015, 2016, 2018 ва 2020 йилларда ҳам ўтиш ўйини ўтказилган.

2015. "Оқтепа" 1:2 "Сўғдиёна"

2016. "Навбаҳор" 3:1 "Норин"

2018. АГМК 1:0 "Истиқлол", "Сўғдиёна" 3:1 "Машъал"

2020. "Нефтчи" 1:3 "Андижон"

2. Кападзе шогирдлари қуйи дивизион жамоаларининг ўзига хос нохуш анъанасига барҳам берди. "Олимпик" — плей-оффда ғалаба қозонган Про лиганинг илк клуби.

3. Ўтиш ўйинларида 4-бор бир хил ҳисоб қайд этилмоқда.

4. Тимур Мамасидиқов Суперлига плей-офф босқичида дубль қайд этган 2-футболчига айланди. Бу борада "Навбаҳор" вакили Алишер Маҳмудов танҳо эди (2016 йилдан бери).

5. "Машъал" — Суперлига плей-офф босқичида 2 бор мағлуб бўлган ягона клуб (2018 йил "Сўғдиёна"га ҳам имконият бой берилганди).

6. "Машъал" ўтиш ўйинларида иккала сафар ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлди (3:1). Муборакликларнинг бу босқичдаги 2 голи ҳам пенальтидан урилган.

7. Эътиборли жиҳати, "Машъал" 2018 йилги мағлубиятни ҳам айнан "Пахтакор" стадионида қабул қилиб олганди.

8. "Олимпик" — Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизинида иштирок этадиган тарихдаги 40-клуб.

9. "Олимпик" Отабек Жўрақўзиев гол урган ўйинларда ҳеч қачон ютқазмаган (6 ўйин).

10. "Машъал" ўз тарихида 2-марта қуйи лигага равона бўлди (2017 йилда сунъий тарзда тушириб юборилгани ҳисобга киритилмади. "Газчилар" ўша йил чемпионатда 8-бўлишганди).

11.   Александр Хомяков бошқарувидаги жамоалар қаторасига 2-бор Про лигага йўл олди (2020 йилда "Бухоро").

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика