UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  12 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика) Янгиликлар

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Суперлиганинг яна бир мавсуми ортда қолди.

Аввалроқ 182 ўйинда қайд этилган қизиқарли сериялар ва статистик маълумотларни тақдим этган эдик. Энди эса чемпионат ўйинларида ишлаган ҳакамлар ҳақида. 

Энг кўп ўйин

Бу йил Вадим Агишев ҳамда Акобирхўжа Шукруллаевга 19 тадан учрашувда бош ҳакам сифатида ишлаш насиб қилди. Бу энг яхши натижа.

Қанот ҳакамларидан Александр Сидоров ҳамда Санжар Шоюсупов барчадан кўпроқ ўйинда ишлади — 15 тадан.

ВАР тизимида ишлаш бўйича Азиз Асимовга етадигани бўлмади — 15 ўйин. Маълумот учун, Асимов жароҳати туфайли мавсумнинг дастлабки қисмини майдон ташқарисида ўтказган эди.

Энг қаттиққўл

Сариқ карточкалар борасида ҳам Вадим Агишев мутлақ етакчи. Аммо қизил карточкалар ва пенальтилар ўйинга қўшилса, Ильгиз Танташев барчадан ўзиб кетади. Бухоролик рефери 2021 йилда 88 та сариқ, 7 та қизил рангли карточка кўрсатиш баробарида 15 марта 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Карточка ва пенальтилар

Рефериларнинг чўнтагидан йил давомида 830 та сариқ, 36 та қизил рангли карточкалар чиқди. Жами 76 марта дарвозалар томон пенальти белгиланди.

4 ва ундан ортиқ учрашувда ишлаган 14 ҳакамдан фақат 3 нафари ҳеч кимни майдондан четлатмади (Элёр Турсунов, Абдурашид Худойберганов, Азиз Асимов), 1 нафари эса умуман пенальти белгиламади (Ғайрат Жўраев).

Дебютантлар

Бу йил 4 нафар рефери Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида илк ўйинларини ўтказди. 

1. Илья Ильин → 36 ёш (2 та ўйин)

2. Ғайрат Жўраев → 34 ёш (4 ўйин)

3. Достон Мирзараимов → 28 ёш (1 ўйин)

4. Султонмурод Абдураҳмонов → 30 ёш (1 ўйин)

2020 йилнинг охирида дебют қилган Абдурашид Худойберганов эса Суперлиганинг мунтазам қатнашчиларидан бирига айланди.

Тўлиқ статистика


рефери

ў

с-к

қ-к

пен

1

Вадим Агишев

19

92

1

2

2

Акобирхўжа Шукруллаев

19

72

3

6

3

Илгиз Танташев

17

88

7

15

4

Зокир Қодиров

16

82

6

10

5

Шавкат Насибуллаев

16

56

5

4

6

Фирдавс Норсафаров

14

70

4

6

7

Аҳрол Рисқуллаев

14

70

1

3

8

Раҳимбек Каримов

13

64

4

4

9

Аскер Нажафалиев

12

59

1

7

10

Рустам Лутфуллин 

11

50

3

8

11

Элёр Турсунов

9

35

0

4

12

Абдурашид Худойберганов

7

30

0

3

13

Азиз Асимов

4

15

0

2

14

Ғайрат Жўраев

4

14

1

0

15

Виктор Серазитдинов

3

16

0

1

16

Илья Ильин

2

8

0

1

17

Султонмурод Абдураҳмонов

1

2

0

0

18

Достон Мирзараимов

1

7

0

0

Мақола: Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Муаллиф :
Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика