

Агар мусобақа давом эттирилмайдиган бўлса, "қизиллар" чемпион бўлмасликлари ҳам мумкин. Маненинг фикрига кўра, бундай қарор энг тўғриси бўлади.
"Биз ҳали чемпион эмасмиз. Майдонда ғалаба қозониш керак. Мен ҳар қандай қарорларни қабул қиламан. Албатта, воқеаларнинг бундай ривожини "Ливерпуль" қабул қилиши қийин, аммо дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳозир бундан қийинроқ аҳволдалар.
Умид қиламанки, биз бу совринни келаси йил қўлга кирита оламиз", - дейди Мане.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" бундан аввалги икки мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.



