

27 ёшли футболчи ўйин амалиёти камлиги сабаб "қироллик клуби"дан кетишга қарор қилди.
Олдинроқ, испаниялик футболчига Туриннинг "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исконинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўртасига қадар мўлжалланган.
Хавбек жорий мавсум Ла Лигада 3та ўйинда майдонга тушди.



