Ана ҳолос: Роналдиньонинг ҳисоб рақамида қанча пул борлигини биласизми?

Mirjalol Normatov
3 янв 2019, 23:10
Бразилия суди 2005 йилги "Олтин тўп" соҳиби Роналдиньони жазолади.

Энди у маълум бир муддат мамлакатдан ташқарига чиқмайди. "Sport.es" хабарига кўра, собиқ футболчи 2015 йилда қилган экологик жинояти учун 2 миллион евро жаримани тўламаган. Ўшанда Роналдиньо ўзи қурдираётган бинолар экологик талабларга зид эканлигини билса-да, қурилишни тўхтатмаган.

Бразилиялик амалдорлар ушбу жаримани футболчининг ҳисоб рақамидан ечиб олмоқчи бўлганди. Бироқ бунда футболчининг 6 евроси бўлган, ҳолос.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es