UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  1 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  2 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22

Ана бўлмаса! Журналистлар "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" ўйинидаги ҳакамлар суҳбатини чоп этди Янгиликлар

Ана бўлмаса! Журналистлар "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" ўйинидаги ҳакамлар суҳбатини чоп этди

Журналистлар АПЛ 26-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" (2:2) учрашувидаги диалогни чоп этишди.

Унда тўрт нафар инсон иштирок этган.

Англияда "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" учрашувидан кейин катта жанжал давом этмоқда. Бош ҳакам Жонатан Мосс 87 дақиқада "қизиллар" дарвозасига пенальти белгилади. Унгача Мосс қанотдаги ёрдамчиси Эдвард Смарт билан маслаҳатлашди. Ўша суҳбатда Эмре Жан ва Кристиан Эриксен ҳам иштирок этишди.

Смарт: "Мен Ловрен тўпга тегдими ёки йўқми билишим керак".
Мосс: "Мен билмайман".
Смарт: "Агар у тўпга тегмаган бўлса, бу офсайд. Бу аниқ офсайд, агар тўп тегмаган бўлса".
Эриксен: "У аниқ тегди".
Жан: "Йўқ, у тўпга тегмади".
Мосс - Смартга: "Яна бир марта айт".
Смарт: "Мен нимани сўраётганимни тушундинг. Ловрен тўпга теккан ёки тегмаганини билиш керак. Агар ҳа бўлса, бу пенальти. Йўқ бўлса, бу офсайд".
Мосс: "Мен у тўпга теккан ёки тегмаганини умуман билмайман. Мартин (захирадаги ҳакамга мурожаат қилиб), сенда телевидениядан нимадир борми? Мен пенальти қўяман".



Эслатиб ўтамиз, ўша вазиятда Харри Кейннинг 11 метрдан тепган тўпини "Ливерпуль" кипери Лорис Кариус қайтарди. Бироқ, ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Кейн барибир пенальтидан гол урди ва жамоасига бир очко олиб берди. Қизиғи, майдон эгалари дарвозасига белгиланган иккинчи пенальти ҳам шубҳали бўлди.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: -96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика