Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди

Mirjalol Normatov
16 янв 2025, 23:27
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим вингер Алехандро Гарначонинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ҳақида гапирди.

"Унда иқтидор бор. У бу тизимда ўйнаш учун йўлларни қидирмоқда, машғулотларда ўсишга ҳаракат қиляпти. Сўнгги ўйинда у асосий таркибда ўйнади. Кўрамиз, нима бўларкин. Менимча у ўзига бўлган қарашни ўзгартирди.

Алехандро бошқа позицияларда ҳам ўйнашни ўрганиши керак. У марказда ўйнагани яхшироқ. Чунки у тўп йўқотилганда позицияни тўғри олишни анча ўзлаштирди.

Лекин баъзида у олдинга ўтиш керак бўлган пайтда бошқа жойларда бўлиб қолмоқда. Аввалига жамоа ҳимояланишни ўрганиши керак деб ҳисоблайман, кейинчалик жамоавий ўйинни қура оламиз", - деди Аморим.

Олдинроқ Гарначога "Наполи" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal