UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  0 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  34 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4

Амир Галенои: "Пахтакор"ни икки ўйинда мағлуб этсак гуруҳдан чиқамиз" Янгиликлар

Амир Галенои: "Пахтакор"ни икки ўйинда мағлуб этсак гуруҳдан чиқамиз"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Амир Галенои қатнашди.
Унга дарвозабон Муҳаммад Ризо Акбари ҳамроҳлик қилди.

"Тошкентга 3 ёки 4-марта ташриф буюрдим. Бу ерда дўстларим жуда кўп. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяни жуда яхши танийман. “Пахтакор" жуда кучли жамоа. Рақиб олий лигада мавсумни 2та ғалаба билан бошлади. Учрашув шиддатли кечиши аниқ. Эртага тезкорлик эвазига ғалаба қозонишни истаймиз”, - дейди Галенои.

“Осиё чемпионлар лигасини 2та ғалаба билан бошладик. Эртанги ўйиндаги ғалаба бизга кейинги босқичга чиқишда катта ёрдам бериши мумкин”, - дейди Муҳаммад Ризо Акбари.



- Рақиб майдонида ўйнайсизлар. Бу сизларга қанчалик таъсир қилади?

- Ҳар бир ўйинда гол уриш учун имконият бўлади. “Ал Жазира”га қарши сафардаги ўйинда босим яратиб гол уришга эришдик. “Пахтакор”га қарши икки ўйинда ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқиш вазифасини бажарамиз.

- Эрон клублари сўнгги йилларда халқаро майдонда катта натижаларга эриша олишмаяпти. Сўнгги бор “Сепахон” 2007 йил ОЧЛ финалига чиққанди. Сизларда бу мусобақада олдингизга вазифа қўйилмайдими ёки жамоаларнинг кучи бундан ортиғига етимайдими?
- Жуда яхши савол бўлди. Бунинг сабаби тақвимдан бўлиши мумкин. ОЧЛ тақвими ғарб минтақасига ноқулай тузилган. Чорак финалга чиқсак кузда Эронда чемпионат якунланган бўлади. Бу шарқий минтақадаги клубларга қулайроқ.



- Жамоада 4 нафар легионер бор. Аммо дастлабки 2 турда фақат Аугусто тўлиқ ўйнади. Қолган легионерлар фақат захирадан тушишди.
- Қолган легионерларни Эрон чемпионатида ўйнатаяпмиз. ОЧЛда эса Аугустога ишонч билдирдик. У майдонга тушганида 2та ғалабага эришдик, демак биз тўғри таркиб танлаганмиз. Эртага Карлос Кардосо майдонга тушишга тайёр. Аксинча Аугусто эндигина жамоага қўшилди. Шу боис эртага таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

- “Пахтакор”нинг қайси футболчисидан кўпроқ хавф кутаяпсиз?
Муҳаммад Ризо Акбари:
- Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Жамоанинг ҳужум чизиғидаги футболчилар жуда кучли эканини биламиз. Эртага ҳимоячилар билан бирга уларга гол уриш имкониятини бермаймиз деб умид қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика