Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди
27 окт 13:03
Янгиликлар
Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо "Барселона" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин Винисиуснинг ўзгариш вақтидаги иши ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик футболчи ўзининг алмаштирилганидан ғазабланди, мураббийга қўл бермасдан, трибунаостига йўл олди ва кейинроқ қайтиб чиқди.

"Мен бу лаҳзага тўхталиб ўтиришни истамайман. Бу жамоа ичида муҳокама қилинадиган нарса. Винисиус натижага катта ҳисса қўшди. Ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди. Бизда бошқа имкониятлар ҳам бор эди ва пенальти ҳам. Биз ўзимизни яна рақобатбардош жамоадек ҳис этдик.
Унинг ҳаракатларини албатта муҳокама қилиб оламиз... буни бирга-бир ҳолатда амалга оширамиз", – деди Хаби Алонсо учрашувдан кейинги интервьюсида.
"Реал" айни пайтда Ла Лигада иккинчи ўриндаги "Барселона"дан беш очко олдинда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар