Алонсо "Барселона" билан шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
13 июн 2022, 17:01
Англиянинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо "Барселона"га ўтишга яқинлашмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Алонсо Каталония клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.

"Барса" ҳозирда "Челси"нинг трансфер нархи борасидаги талабини кутмоқда.

31 ёшли Маркос Алонсо ўтган мавсум лондонликлар таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›