

Ярим ҳимоячи қишки трансферлар ойнаси сўнггига қадар Париж грандига ўтмоқчи. Гап ижара шартномаси ҳақида кетмоқда.
Алли ПСЖга ўтишга интилмоқда, у "Тоттенхэм" таркибида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Футболчи жорий мавсум "шпорлар" сафида 12та ўйинда майдонга тушди. Ўйинчининг Лондон клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



