UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."  14 10:12"Брайтон" мураббийи Поттер "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 09:48Евро-2020. Энг қиммат таянч ярим ҳимоячилар  0 09:24Мартинес Азарнинг Евро-2020даги ўйинидан мамнун  2 09:00"Аталанта" "Лилль" ҳимоячисининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  0 08:38"Милан" Себальосга қизиқмоқда  1 08:18Америка Кубоги. Аргентина Парагвайни ютди, Уругвай ва Чили эса дуранг ўйнади  12 07:40Америка Кубоги-2021. Уругвай - Чили 1-1   0 07:30Америка Кубоги-2021. Аргентина - Парагвай 1-0  0 07:06"Барселона" юқори нарх сабаб Гозенснинг трансферидан воз кечди  3 07:00Евро-2020. Финляндия - Бельгия 0-2  1 06:55Евро-2020. Россия - Дания 1-4  7 06:50Евро-2020. Украина - Австрия 0-1  0 06:45Евро-2020. Ш.Македония - Нидерландия 0-3  0 02:00Olamsport: Бектемирнинг ҳозирги ҳолати, Фазлиддин Ғoибназаровнинг жанги бекор қилинди ва бошқа хабарлар  2

Аллегрининг янги «Ювентус»и. Футболчилар тақдири нима бўлади? Янгиликлар

Аллегрининг янги «Ювентус»и. Футболчилар тақдири нима бўлади?

«Ювентус» катта ўзгаришлар арафасида турибди.

Италия кубоги ва суперкубогидаги ғалабага қарамай, жамоа мавсумни муваффақиятсиз ўтказди: чемпионлик мақомидан маҳрум бўлди ва сўнгги турдагина Чемпионлар лигасига йўл олди. 

Туринликларга омад кулиб боқди: «Верона» ва Иван Юрич «Наполи»дан очко олиб (1:1), Европанинг асосий турнирида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этишди. «Кекса Синьора» охирги марта бундай ҳолатга тушганини эслай олмаймиз. Ушбу муваффаққиятсизликдан сўнг жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ эди: Андреа Аньелли спорт директори Фабио Паратичи ва Андреа Пирлони истеъфога чиқарди. Бу ҳали бошланиши.

Президент Моурицио Сарри ва Пирлонинг жамоа бош мураббийлигига тайинланиши хато эканлигини тан олди. Клубнинг сўнгги йиллардаги энг муваффаққиятли мураббийи Массимилиано Аллегрини олиб келди. У икки мавсум дам олди ва жонажон клуби учун тайёрлаб қўйган режалари бўлиши табиий. У қайси футболчиларни олиб қолиши ёки кетказиб юбориши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Қулайлик зонаси

Войцех Шенсни: жамонинг асосий дарвозабони. У мавсумни тартибсиз ўтказди (А серияда «қуруқ ўйинлар» сони бўйича 14-ўрин), аммо «Ювентус»да унга муносиб ўринбосар йўқ. Албатта, яқин келажакда вазият ўзгариши мумкин: Жанлуижи Доннарумма эркин агент мақомида. Шунга қарамай, Шенсни катта эҳтимол билан клубда қолади.

Маттиас де Лигт: Голландиялик футболчи икки йилдан бери Туринда бўлиб турибди ва ҳанузгача юқори савияда ўйнамаяпти. Аммо Аллегри, албатта, ундан фойдаланади: Маттиаснинг салоҳиятига шубҳа йўқ. «Саррибол» ва Пирлонинг ўйин услубида ўзини яхши кўрсата олмади.

Мерих Демирал: ёш ва умидли ҳимоячи. Аллегрининг келажак жамоасида унга жой топилади.

Леонардо Бонуччи: ашаддий рақиб жамоа сафига ўтиб, ортга қайтса ҳамки Бонуччиниг керакли футболчи эканлигига ҳеч кимда шубҳа қолмади . У ҳақиқий лидер ва курашувчан футболчи.

Жоржо Кьеллини: Ёши ўтиб бораётган бўлса-да, худди Бонуччи каби керакли футболчи. Фарқи, у клубига садоқатли.

Данило: Жамоага келганида, Канселунинг ўрнини боса олмаётгандек туюлганди, бу мавсумда эса, барчаси ўзгарди. Юқори савияда ўйин кўрсатган кам сонли футболчилардан бири айнан Данило бўлди.

Хуан Куадрадо: жамоанинг садоқатли футболчиларидан бири. Роналду келганида ўз рақамини беришга-да рози бўлиб, камтарона 16-рақамни кийиб олганди. Ҳужум ва ҳимояда жуда фаол ва курашувчан. Аллегрига керакли футболчи.

Артур: Пьянич билан «рокировка» қилинган футболчи ёрқин ўйин кўрсатмади. Шунинг учундир, Аллегри боснияликни ортга қайтаришларини сўради. Бироқ Артур Пьянич билан марказда яхши тандем ҳосил қилиши мумкин. Ҳали ёш ва ўсишга мойил футболчи. 

Адриен Рабьо: бу мавсум деярли барча асосий ўйинларда иштирок этди ва Туринга мослашиб улгурди. Ярим ҳимояда исталган вазифаларни бажара олади. У аввалги даражасига қайта олди.

Уэстон Маккенни: Америкалик ушбу мавсумнинг энг кўзга кўринган футболчиларидан бири бўлди ва бунга шубҳа йўқ. Даллас академияси тарбияланувчиси ўзининг меҳнатсеварлиги, аниқ ва кучли зарбаси борлиги, пас бера олиш қобилияти билан барчани ажаблантира олди. Якунда «Ювентус» уни «Шальке»дан 18.5 миллион еврога сотиб олди.

Федерико Кьеза: Кьеза «Ювентус»га «Фиорентина»дан олиб келинди. «Порту», «Динамо Киев», «Милан», «Интер», «Лацио» ва «Наполи»га  қарши ўйинлардаги самарали ҳаракатлари журналистлар ва клуб мухлислари томонидан эътироф этилди.  Унинг лубда қолиши кераклиги кундек равшан.

Кулусевски: швециялик футболчи жамоа учун кўп нарсалар қилиши аниқ. Ҳали ёш ва иккинчи Дибала бўлишга даъвогар. 

Пауло Дибала: Пауло Дибала учун мавсум оғир ўтди. Аргентиналик икки маротаба коронавирус билан касалланди. У Аллегрининг ўйин услубига мос футболчи. Массимилиано унга имконият тақдим этади, албатта. 3-5-2 тактик услубида, Паулонинг кафолатланган жойи бор.

Алваро Мората: Массимилиано Аллегри испаниялик футболчининг «Ювентус»да қолишини аллақачон эълон қилган. 44 та ўйинда 20 та гол  ва 12 та голли пас! Моратани йиллар давомида танқид қилишмоқда, аммо унга яхши муҳит керак. Аллегри марказий ҳужумчини жуда яхши билади ва ҳали ҳам унинг голеадорлигига шубҳа йўқ.

Ноаниқлик зонаси

Алекс Сандро: Аллегри кашф этган футболчи, унга керак бўлмай қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Доимий ва бир хил ўйин услуби билан асосий таркибга кириш қийин. 

Жанлука Фработта: Италиялик Сандро билан ротация қилинган ва у ҳам жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди. Унга имкон берилиши керак.

Хавф зонаси

Карло Пинсолио: жамоанинг 3-дарвозабони. Мавсум давомида 22 дақиқа (!) майдонда ҳаракат қилган ва катта эҳтимол билан янги жамоада кўриниш беради. 

Аарон Рэмзи: Уэльслик бўшлиқларни тўлдира олади. Бироқ ҳужумкор ярим ҳимоячи учун бу етарли эмас.

Криштиану Роналду зонаси

Асосий савол: Роналдунинг келиши «Ювентус»ни янада кучайтирдими? 

Биринчи мавсумининг дастлабки турларида гол уришга қийналган бўлса-да, кейинчалик ўзини кўрсатишни бошлади. ЕЧЛ плей-офф босқичларида жамоани олдинга ундади. Бироқ чорак финалда тўхташга мажбур бўлди. Кейинги икки мавсумда эса нимчорак финалдаёқ Италия супер клубига чиқиш эшиклари кўрсатилди. 

Роналду клубга келишидан аввал «Кекса Синьора» футболчилари А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлишмаганмиди? А серия чемпионлиги, Италия кубоги ва суперкубоги қўлга киритилмаганмиди? Криштиану Андреа Аньелли орзу қилган Чемпионлар лигасини забт этиш учун таклиф қилинди, аммо жамоа ўртамиёна «Аякс», «Лион» ва «Порту» клубларига мағлуб бўлди. 

Португалиялик футболчининг трансфери сабаб жамоанинг акциялари қимматлашди. Футболкалар сотувидан рекорд миқдорда даромад кўрилди. Аммо буларнинг ўзи учунгина у трансфер қилинмаган эди? 

Массимилиано Аллегри бош мураббий этиб тайинлангач, португалнинг клубдан кетиши ҳақида гап-сўзлар тарқала бошлади. 

Ўхшайдиган, аслида ўхшамайдиган вариант

Криштиану Роналду 2018 йилги Россия мундиалидан сўнг шов-шувли тарзда «Реал»ни тарк этганди. Бир неча кундан сўнг, Европа чемпионати бошланишидан хабарингиз бор-а? 

Мусобақа якунига етгач, бошқа чемпионатда пайдо бўлиб қолса, сира ажабланманг.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
11 июн 18:43:24
Барселона™
Алегри Раналдудан 200% лик натижа билан фойдаланади корасиз
+1   
11 июн 18:01:36
Рахматилло Исманов
Аллегри олдинги бошкарувида Погба, Мората ва Дибала бош ролда эди. Роналдуни сотиб Погбани кайтарса Юве яна олдингидек кучли жамоавий клубга айланади!
+1   
11 июн 17:58:22
Haqiqat_2
Моратани тушуниб бўмиди, унданам кучли ҳужумчи керак Ювега! Роналду??? Дибала ва Киеза атрофида ўйин қурилса Роналду Ювега керакмас бўлиб қолади
   
11 июн 20:36:45
Sanjar-sanjar
Yuventusni avval konte qurgan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика