

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, италиялик мураббийга фойдали молиявий таклиф тушса, у кетиш ҳақида жиддий ўйлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Аллегрини ишдан бўшатиш ҳақида бош қотирмоқда. Жамоа Европа Лигасида ғалаба қозона олмади ва А Серияни кучли тўртликдан ташқарида якунлади.
Аллегри мураббийликдаги икки йиллик танаффусдан сўнг 2021 йилнинг ёзида "Ювентус"га қайтганди. "Кекса синьора" италиялик мураббий қўл остида ўшандан бери бирорта соврин ютмади.



