UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  0 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  1 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  6 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  6 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1

Аллегри ўрни ҳозирча хавфсиз, аммо "Ювентус" Зидан ва Конте ҳақида ўйламоқда Янгиликлар

Аллегри ўрни ҳозирча хавфсиз, аммо "Ювентус" Зидан ва Конте ҳақида ўйламоқда

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳозирча ўрнида қолади.

Турин клуби раҳбарияти А Сериядаги решқадами "Наполи"га йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгани учун жамоа устозидан ранжиганга ўхшайди. "Бьянконери" Диего Армандо Марадона номидаги ўйингоҳда сўнгги ўттиз йилликдаги энг ёмон мағлубиятлардан бирини қабул қилиб олди. Бу эса ўша ўйин мезбонларига ушбу мавсумда ким чемпион бўлиши ҳақида хабар йўллаш имконини берди. Неаполь клуби айни пайтда "Юве"дан 10 очко кўпроқ жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида ҳукмронлигини давом эттирмоқда. Улар 30 йилдан ортиқ вақтдан кейин илк бор Скудетто томон ҳаммадан тез одимламоқда.

Клуб раҳбарлари йирик мағлубиятда Аллегрини бош айбдор деб билса-да, унинг кетма-кет 8 та ўйинда шогирдларини ғалаба томон етаклаганини қадрлайди ва чемпионатнинг бу босқичида уни ишдан бўшатиш ҳақида ўйламаяпти.

Айни паллада клубнинг келажакдаги режалари муҳокама қилинмоқда ва Аллегрининг 2025 йилгача йиллик 7,5 млн евро ишлаб топишини белгиловчи битими уни ҳимоя қиладиган нарса бўлиб турибди.

Шунга қарамай, "Ювентус" ҳали ҳам Зинедин Зидан ва Антонио Контедан бирини ёзда тайинлаш ғоясини жиддий ўйлаб кўрмоқда. Бироқ асосий муаммо бу ғоя билан боғлиқ харажатлардир. Аллегрини ишдан бўшатиш ва иккита элита мураббийлардан бирини олиб келиш 60-90 млн еврога тушади. Бу ҳозирда молиявий масалалар бўйича тергов қилинаётган клуб учун катта маблағ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика