

"Рома" билан ўйинлар ҳар доим қийин кечади, жамоанинг ўз юзи мавжуд. Курашларда ва техник жиҳатдан ўзимизни кўрсатишимиз керак. Тарибимизда бир нечта ўзгаришлар бўлади.
Скудетто учун курашиш учун астойдил ишлашимиз лозимлигини билардим.
"Рома" биздан 3 очко ортда боряпти, Моуринью яхши ишлади. Бир неча ой ичида ҳаммасини ўзгартириш қийин, ҳеч ким мўжиза кўрсатишга қодир эмас.
Ҳамма ҳам чемпион бўлишни хоҳлайди, бироқ бу учун жамоа тўлиқ шаклланган бўлиши лозим", – деди италиялик мутахассис.
"Рома" – "Ювентус" учрашуви Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.



