Аллегри: "Европа лигасига тушиб кетганимиз - бу ерда осон ғалаба қозонамиз дегани эмас"

Aziz Tukhtamuradov
24 фев 2023, 08:19
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Нант"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинимиздан мамнунман. Баҳс осон ўтмади. Франциялик мухлислар жамоани қаттиқ қўллаб-қувватладилар. 

Биз яхши ўйнадик ва Паллуанинг четлатилиши орқали устунликдан фойдаландик. Биз пас тезлигини оширишимиз лозим. 

Чемпионлар бошқалардан фарқ қилишади, уларга барчаси осон. Ди Мария каби футболчилар жамоанинг умумий даражасини оширишади. У бошқалар кўрмаётган нарсани кўра олади. Турли тоифадаги футболчилар бор ва у ҳам чемпионлар тоифасига киради. 

Ушбу мавсумни ижобий дея оламан. Биз Погба, Ди Мария, Влахович, Бонуччи ва Куадрадосиз ўйнадик. Бироқ, бир қатор ёш футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Акс ҳолда бундай имкон уларда бўлмасди. Энди барча қайтмоқда. 

Чемпионлар лигасидан Европа лигасига тушиб кетганимиз - бу ерда осон ғалаба қозона оламиз дегани эмас. Ушбу мусобақада ҳурмат билан ёндошишимиз керак. Мақсадимиз - бу ерда ҳам охиригача бориш, ҳудди Италия кубогидагидек", - деди Аллегри. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia