Аллегри аутсайдер билан дурангдан кейин: "Биз ҳам одаммиз"

Mirjalol Normatov
18 мар 2018, 12:16
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати доирасида СПАЛ жамоасига қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Мен ғазабланмаяпман ва умидсизликка тушмаяпман. Рақиблар олқишларга лойиқ ўйин кўрсатди. Асосийси гол ўтказиб юбормадик ва "Наполи"дан 5 очко олдиндамиз. Барча "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда очко йўқотишини кутганди, бироқ очкони бугун йўқотдик. Жамоа бироз дам олиши керак, чунки улар 3та катта турнирда бирданига кураш олиб боришмоқда. Айни дамда А Серияни бошқариб боряпмиз, ЕЧЛнинг ярим финалида ва Италия кубогида майдонга тушамиз. Буларнинг барчасида иштирок этиб, кўп кучни йўқотамиз. "Ювентус" таркибида одамлар ўйнайди, роботлар эмас", - деди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›