UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Бахтиёр Ашурматов: “Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган холат деб ўйлайман”  1 10:34Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам"  2 10:16"Севилья" Лондонга қандай таркиб билан келди?  0 09:51“Милан” Чалхонўғлу билан шартномани узайтиради   0 09:32Диего Коста яна АПЛга қайтиши мумкин   3 09:12“Барселона” Ланглени клубда олиб қолишни хоҳламоқда   3 08:49Товен фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин   1 08:27Сульшер Каванининг нима сабабдан ПСЖга қарши ўйнамаслигини айтди   8 08:06Арсен Венгер футболдаги фаолиятида нимадан афсусланишини айтди   3 07:45Лаутаро Мартинес: “Месси ҳар доим бошқалардан бир қадам олдинда”   4 07:05 АПЛ. "Лидс" - "Вулверхэмптон" 0:1  0 07:00А Серия. "Верона" - "Дженоа" 0:0  6 06:20“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовнинг дебюти ҳақида нималар деди?  37 02:30Olamsport: Руслан Чагаевнинг таваллуд куни, Хабибнинг миллионлаб мухлислари кўз ёш тўкади ва бошқа хабарлар  0 01:56АПЛ. "Лидс" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди  2

Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими? Янгиликлар

Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими?

Европанинг иккита энг яхши клуби ҳеч ким кутмаган топ трансферга қўл урди.

Аслида ЕЧЛнинг ўтган йилги ғолиби амалдаги чемпиондан ярим ҳимоячи сотиб олиши камдан-кам бўлади. Лекин анча вақтдан буён янги таклиф кутаётган Тиаго Алькантара, "Ливерпуль" раҳбариятидан ушбу ўйинчини сотиб олишни сўраган Юрген Клопп ҳамда футболчига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаган "Бавария" қарори туфайли топ трансфер амалга оширилди. Орада "Барселона" ва МЮ курашга қўшилмоқчи бўлди, бироқ ўхшамади. Шу тариқа, Тиаго 30 млн евро эвазига "Энфилд"га кўчиб ўтди.


Ўйинчининг маълумотномаси
Позиция: марказий ярим ҳимоячи
Ёши: 29
Собиқ клуби: "Бавария"
"Бавария"даги статистикаси: 235 ўйин, 31та гол, 37 ассист
Трансфер нархи: 48 млн евро


Трансфер тафсилотлари

Тиагонинг Мюнхендаги фаолиятини уч босқичга ажратиш мумкин: ўрта, яхши ва топ. Испанияликни жамоага Пеп Гвардиола олиб келган — кўпчилик унинг ўша пайтдаги машҳур гапини эсдан чиқармаган бўлса керак — "Тиаго ёки ҳеч ким!". Алькантара қанчалик зўр футболчи бўлмасин, клубдагилар ва мухлислар уни яхши кўрмасин, энг яхши мураббий (Пеп Гвардиола назарда тутилмоқда) қўл остида ўтган вақт омадсиз давр деб ҳисобланади.

Тиаго тинимсиз равишда даволанди, ҳар бир хатоси учун қаттиқ танқид остига олинди, ОАВ унга доим паст баҳо берди ва бир қатор ўзига хос тахаллуслар олди, масалан, "Пепнинг жияни". У узоқ вақтгача ўзини кўрсатолмади ва кўпчилик у ҳам Пепнинг ортидан Англияга кетади деб тахмин қилганди. Бироқ кутилмаганда, мураббийнинг клубдан кетиши Алькантара "Бавария"да муваффақият қозонишига туртки бўлиб хизмат қилди. У камроқ жароҳат олди, ўйинда барча жиҳатдан яхшилана бошлади ва мунтазам равишда ўйинида ўсиш кузатилиб, майдонда етакчилардан бирига айланди.

Карло Анчелотти уни "ўнлик" нуқтасига яқин жойда, муҳим нуқтада ишлатди, Юпп Хайнкес футболчини бироз орқага қайтарди ва ақл билан жой танлашга ундади, Нико Ковач Тиагони таянч зонасига тушириб, тўп учун курашиш ва уни олиб қўйишда фаолликни сўради, Ханси Флик эса футболчининг барча ижобий жиҳатларини жамлай олди. Тиагонинг "Бавария"даги охирги икки мавсуми — нейтрал мухлис учун футболдан завқ олиш имконини берди. Натижада, ярим ҳимоячи ЕЧЛ финалининг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Алькантара қисқа вақт ичида "жаноб ҳеч ким"дан қаҳрамонга айланди ва бор кучи билан жамоа учун ҳаракат қилди, дербидаги тартибсизлик вақтида биринчилардан бўлиб мухлисларни тинчлантира олди ва "Бавария"га ўзига хос жило берган футболчилардан бири бўлди. Қачонлардир у Чемпионлар Лигасида зафар қучмагунча Мюнхендан кетмаслигини таъкидлаганди. Ва ниҳоят у совринни қўлга киритди.

"Бавария" Тиагони олиб қолишни жуда ҳам хоҳлаганди, Ханси Флик ҳам буни истади, қолаверса, ярим ҳимоячи ҳам май ойида клубга яхши мослашгани ҳамда келажагини айнан Мюнхенда кўраётганини таъкидлаганди. Янги шартнома бўйича жиддий музокаралар бўлгани йўқ, Тиаго тўлиқ тўрт йиллик шартнома имзоламоқчи эди. Клуб аввалига унга 3+1 схемасини таклиф қилди, лекин кўп ўтмай испанияликнинг истагини бажаришга қарор қилди. Аммо Тиаго тайёр битимга қўл қўйишни бир ойгача чўзиб юрди. Кейин эса яна бир янгилик пайдо бўлди — у ўйлаб кўрмоқчилигини айтибди. Натижада фаолиятида бурилиш ясаб, янги клубга ўтиш қарорига келибди.

"У майдонда қандай ажойиб бўлса, арена ташқарисида ҳам худди шундай. Биз у билан музокара ўтказдик ва клуб унинг барча истагини амалга оширишга тайёр эди. Аммо у янги клубга ўтишни истади", — дейди "Бавария" хўжайини Карл-Хайнц Румменигге.

Алькантара июль ойидаёқ жамоадошлари, клуб ходимлари ва ҳаттоки, Бундеслиганинг баъзи ҳакамлари билан хайрлашиб улгурганди. "Бавария" ишни чўзишни истамади ва чемпионатнинг биринчи тури бошлангунга қадар бу ишни ҳал қилди. Бир кун қолганда Тиаго мухлислар билан хайрлашди.


"Бу фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. Бу ажойиб клубдаги бобни ёпдим. Мен "Бавария"да ўсдим ва сўнгги етти йил ичида ўйинчи сифатида шаклландим. Ғалаба, муваффақият, қувонарли пайтлар, баъзида оғир кунлар ҳам бўлди. Мюнхенга орзулари осмонларча бўлган йигит сифатида келгандим. Энди эса имкониятларини очиб бера олган, клуб, унинг тарихи, фалсафаси, тили ва маданиятига мослаша олган спортчи сифатида кетаётганимдан хурсандман.

Мен ва оилам бу ерда фантастик даврларни бошдан ўтказдик: шаҳарда, шунингдек, бизга севимли бўлган "Альянц-Арена"да. Сизлар, "Бавария" оиласи, менга жуда яхши муносабатда бўлдингиз ва ҳар лаҳзада муҳаббатингизни изҳор қилдингиз.

Қарорим фақат спорт билан боғлиқ. Футболчи сифатида янада ўсишим учун менга янги клуб керак. "Бавария" доим қалбимда бўлади. Сенга катта раҳмат, "Бавария", — Тиаго Алькантара.


Тиаго нима учун айнан "Ливерпуль"га ўтди?

Барчаси охирги ойдагига қараганда анча оддийроқ. Яъни, Юрген Клопп анчадан бери Тиаго билан ишлашни истаганди, Тиаго ҳам АПЛга ўтишни хоҳлади, лекин янги жамоанинг мураббийи ким бўлиши ҳам муҳим эди. Ўзаро ҳурмат ва илиқ муносабатлар бу икки инсон Бундеслиганинг энг кучли клублари сафида рақиблик қилишни бошлагандаёқ пайдо бўлганди.

Хабарларга қараганда, ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг "Бавария" ва "Ливерпуль" учрашувидан кейин улар ўзаро суҳбатлашган экан. Ўшанда инглизлар титулни қўлга киритишганди. Клоппнинг кейинги қўнғироғи Тиаго Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш арафасида турганида бўлди. Орадан ойлар ўтиб, Алькантара дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири билан ишлаш истаги борлигидан ташқари, собиқ клубдошлари Хаби Алонсо ва Фелиппе Коутиньодан клуб ҳақида сўраганини тан олди.

"Мерсисайдлар"нинг ярим ҳимоя марказий зонасида танлов имкони катта эканига қарамай, Клопп Тиагони жамоага олиб келишни жуда ҳам истади. Аввалига барчаси молиявий харажатларга қараб қолганди — бу трансферни амалга ошириш учун Жинни Вейналдум билан хайрлашиш кераклиги айтилганди, аммо вазият ўнгланди. Бунда "Бавария"нинг жентльменларча ҳаракатини таъкидлаш лозим. Бунинг натижасида трансфер "қизиллар"га 20 млнга тушмоқда ва ўша сумма ҳам қисмларга бўлиб тўланади. "Ливерпуль" испаниялик хавбек учун ўз қоидаларида истисно қилди (27 ёшдан катта ўйинчиларни сотиб олмаслик). Бу ҳамкорлик барча томондан идеал кўринмоқда.

"Йиллар ўтмоқда, сен эса борган сари кўпроқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиласан, янада кўпроғини истайсан. Мен барча мақсадларимга эришишни ва кўпроқ совринларни қўлга киритишни истайман. Клубга иложи борича тезроқ мослашишим керак. Жамоага ҳимояда, ҳужумда ҳамда психологик жиҳатдан ёрдам бераман. Майдонда шерикларим, мухлислар ва клубга юрагимни бераман", — дейди Тиаго Алькантара.


Трансфердан нима кутишяпти?

Тиаго юқоридаги самимий нутқи орқали ичидагиларни айтиб олди. Бу ортиқча гап-сўзсиз "Ливерпуль" учун топ трансфер, у Клопп жамоасини янада кучлироқ қилишига шубҳа йўқ. Алькантаранинг "мерсисайдликлар" сафида пайдо бўлиши "Ливерпуль" ярим ҳимоясини дунёда энг кучлилардан бирига айлантиради. Боз устига клуб етакчиларидан бири билан хайрлашишига ҳозирча ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Тиаго Бундеслигани рекордчи мақомида тарк этмоқда — юздан ортиқ ўйин ўтказган ушбу лигадаги барча футболчилар орасида испаниялик тўп билан ишлаш сони, паслар ва 90 дақиқа ичида аниқлик фоизлари бўйича мутлақ етакчи ҳисобланади.

Бу йигит майдонда деярли барча ишни қила олади: исталган турдаги тўп оширишлар, ўйинни бир қанотдан бошқасига тезда кўчириш, дриблинг ёрдамида тўп билан олдинга ўтиш, жарима майдонига ёриб киришлар, аниқ ва самарали "подкатлар", прессингдаги фаоллик. Тиаго аслида Наби Кейта трансферидан кутилганларни ҳозирнинг ўзида ва қўшимчасига, сифатлироқ кўринишда беришга қодир. Буни Алькантара бир таймдаёқ исботлаб қўйди. Хабарингиз бор, футболчи "Челси"га қарши беллашувнинг иккинчи бўлимида захирадан ўйинга қўшилди — ва 45 дақиқада рақибнинг исталган футболчисидан кўпроқ тўп билан муомалада бўлди ҳамда узатмани амалга оширди. Бу фақатгина бошланиши.

Аммо спорт соҳасидаги барча ютуқларидан ташқари, Тиаго авваламбор яхши инсон. "Бавария" бошқарув кенгаши раиси испаниялик клубдан кетишидан олдин уни учратиб қолгани, ўйинчи уни анча вақт қучоқлаб тургани, қўйиб юборишгани учун йиғламсираб ташаккур изҳор қилганини тан олди. Бундай ўйинчи кетгани сабаб Мюнхен клуби кўп нарса йўқотди, лекин ўйинчи ЕЧЛ совринини ютиш учун бор кучи билан ҳаракат қилди ва клубдан чиройли кета олди. Тиаго узоқ вақтдан бери уни сотиб олиш истагида юрган мураббий билан бирга ишлаш ниятида эди. Ҳа, бу янги ҳикоянинг бошланиши холос...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+2   
24 сен 17:06:00
silver city
Нозимахон сизга катта рахмат мақола учун
+1   
24 сен 20:37:36
Бавария Мюнхен
Оббоо энди эсдан чиқарятудик шундай ажойиб уйинчини кетганини, тиагони Бавариядан сунг ютуғи узи у.н мос каманда танлай олди
+1   
24 сен 17:45:38
шухратбек88
Тиагони Ливерпулда ўйнаши марказий зонада барқарорликни таъминлайди. Клопп яна бир бор ўйинчи танлашда адашмади. Бу мавсум хам мақсадлар жиддий Ливерпулда. Олға Ливерпул. YNWA!!
+1   
24 сен 17:15:48
silver city
Тиаго Алькантарага Ливерпулда клублар бўйича барча совринларни қўлга киритиш насиб қилсин
   
25 сен 03:05:18
Farruxbayern
Tiyagoga omad seni bavariya muxlislari unutmaydi
   
24 сен 19:38:37
Po'lat_BM
Sports.ru да укиганидим кеча, таржима учун рахмат
   
24 сен 17:34:37
Ma'ruf Safarov
Apl uchun Messidan ham zo‘r trasfer bo‘ldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика