UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  60 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  4 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  14 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  8 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  41 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  2

Алишер Шоғуломов: "Мен баҳона қилмоқчи эмасман, лекин футбол эркаклар ўйини" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Мен баҳона қилмоқчи эмасман, лекин футбол эркаклар ўйини"

Про лига навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига мағлуб бўлди (0:1).




Учрашувдан сўнг мезбон "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. "Шўртан" жамоаси бежиз биринчи ўринда кетаётгани йўқ. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимизни амалга ошира олмадик, пазицион хатоларга йўл қўйдик. Биз имкониятимиздан келиб чиқиб, ихтиёримизда бор футболчилар билан ўйнамоқдамиз. Таркибимизда юлдуз футболчилар йўқ, жамоасиз қолган футболчиларни жалб қилганмиз. Ишлаб, меҳнат қилиб нимадирга эришишга ҳаракат қилмоқдамиз. Оралиқда юзага келган танаффусда кўп футболчиларимиз жамоамизни тарк этди. Асосий таркибдаги олти нафар футболчимиз алмашди. Биз ўйлаган нарсаларни футболчилар майдонда бажара олишмаяпти. Балки, тажриба етишмаётгандир. Иккинчи бўлимда тўп назоратини қўлга олдик. Кетма-кет ҳужумлар уюштира бошладик. "Шўртан" мураббийи Асрор ака Алиқулов ўз вақтида ажойиб футболчи бўлган, ўзим мухлиси бўлганман. Телевизорда ҳам кўрган бўлсангиз озгина нарсага ҳам ётиб олиб ўйинни чўзиш ҳолати кўп бўлди. Футбол эркаклар ўйини. Мен баҳона қилмоқчи эмасман. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, гол ура олмадик. Бугун ҳужум чизиғида ёш футболчилар ҳаракат қилди. Улардан кўнглим тўқ. Олдига қўйилган вазифани бажаришмоқда. Айримларида ўхшамаяпти",- дейди Алишер Шоғуломов.

- Бугун ҳужумга нуқта қўядиган футболчи топилмади...
- Иккита ҳужумчи билан ҳам ўйнаб кўрдик, ўхшамади. Бизда гол урадиган яққол ҳужумчини ўзи йўқ. Йилни бошидан Иброҳим Томивага мослашган ҳолда ўйин қурдик. Унинг ўрнига яхшироқ ҳужумчи ололмадик. Ҳужум чизиғимизда муаммолар бор.

- Тажрибали футболчиларни ўйинидан қай даражада қониқиш ҳосил қилдингиз?
- Тажрибали футболчилар ўз даражаларида тўп тепа олишмаяпти. Билмадим, улар билан қандай гаплашиш керак. Тушунтирмоқдамиз, кўрсатмалар беряпмиз. Лекин, Суннатилла Мамадалиевни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Кўп ёшлар шу футболчидан ўрнак олиши керак деб ўйлайман. Ҳар бир вазиятда курашмоқда, пас бермоқда, очилмоқда. Жамоадаги кўп ёш футболчилардан ўзининг фаоллигини кўрсатмоқда.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика