UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  0 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  5 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  8 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8

Алишер Никимбаев: "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан ва бирдам!" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан ва бирдам!"

ФИФА мунозараларни ҳал қилиш палатасининг россиялик мураббий Алексей Беленковнинг "Навбаҳор"га қарши даъвоси бўйича чиқарган қарори 3 кундан бери жамоатчиликни ҳаяжонга солиб қўйди ва илгари ҳам маълум бўлган ҳолатларни яна бир марта кўрсатди.

"Навбаҳор"да жуда талабчан ва бирдам мухлислар бор. Улар клуб мутасаддиларидан ўз хатоларини тан олишларини эмас, мураббий билан можаро тўғрисидаги хабарларни рад этишни талаб қилишни афзал кўришяпти.

Наманганлик ишқибозлар мамлакатда энг талабчан эканини 30 йилдан бери (балки, ундан ҳам кўпроқ) биламиз. Мен "Навбаҳор"да ишлаш учун таклиф олган, аммо бундай босим остида ишлашдан бош тортган бир нечта мутахассисларни биламан. Эътибор қилинг, мисол учун, Андрей Канчельскис Наманганни биринчи бор тарк этганидан кейин яна "Навбаҳорга" қайтиши ва ишлашда давом этаётгани унинг жанговар руҳидан дарак беради (МЮ юлдузидан яна нимани кутган эдингиз?).

Ҳозирги можароли вазият "Навбаҳор" ишқибозларида клуб қарорларига таъсир кўрсата оладиган реал механизмнинг йўқлиги билан боғлиқ. Ҳа, бу ҳолатдан мухлислар жуда хафа бўлишди ва Беленковга тўланадиган суммани йиғиш учун тайёрликларини ҳам билдиришди (бу олийжаноблик жуда таъсирли). Аммо мухлисларнинг пуллари клуб раҳбарияти хатоларини тўғрилашга эмас, клубни ривожлантиришга сарфланса, янада фойдали бўларди.

Мухлислардан пул йиғиш футбол оламида янгилик эмас. Мисол учун, "Манчестер Юнайтед" аъзолари ҳар йили 35 фунт тўлашади. Кексалар ва вояга етмаганлар учун чегирмалар мавжуд. Бунинг эвазига рамзлар, эсдалик совғалари ва бир қатор имтиёзларга эга бўлишади: клуб дўконидан харид қилинганда 10% чегирма, уй учрашувлари учун чипталарни сотиб олишдаги устунлик, жамоанинг меҳмондаги ўйинларига чипта олиш учун фавқулодда ҳуқуқ ва бошқалар.

Аммо мен "Навбаҳор" учун МЮ моделини таклиф қилмайман. Англияда клублар акционерлик жамиятлари бўлиб, ҳатто миноритар акциядор ҳам клуб сиёсатига таъсир ўтказолмайди. Энг ёрқин мисол — "Арсенал"даги Алишер Усмонов. У 30% акцияларга эгалик қилгани ҳолда клуб кенгаши орқали битта қарорни қабул қила олмаган. Натижада Усмонов акцияларини сотишга қарор қилди.

"Навбаҳор" мухлислари "Реал", "Барселона", "Атлетик Бильбао" ва "Осасуна"га эътибор қилишлари кера. Мазкур клублар ассоциация сифатида рўйхатдан ўтган ва акциялар мавжуд эмас. Тушунишимизча, бошқарувчи сифатида ушбу клубнинг эгалари йўқ. Клуб аъзолари бор ва улар президентни сайлашади. Президент кундалик фаолият билан шуғулланади, клубнинг ривожланиш стратегиясини белгилайди.

Клубнинг бундай аъзолари "socios" (сосьос) дейилади. "Реал"да 90 минг, "Барселона" да эса тахминан 160 минг socios бор. Socios бўлиш осон эмас. Бунинг учун йиллик тўловнинг ("Реал"да 123 евро) камлик қилади. Масалан, сиз фақатгина амалдаги 2 аъзонинг тавсияси билан "Реал Мадрид" аъзолигига номзод бўлишингиз мумкин. Деярли шунга ўхшаш қоидалар "Барселона"да ҳам бор.

Эҳтимол, "Навбаҳор"нинг эгалик шаклини ўзгартириш орқали инқирозни енгишга ёрдамлашиш ва молиялаштиришни янада барқарор қилиш мумкин.

Айтганча, "Навбаҳор"нинг ҳомийлар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхатга 16 банк киритилган бўлиб, бу ҳомийликларнинг тижорий қиймати нолга тенг. Агар рўйхатда уларнинг рақобатчилари ҳам бўлса, ушбу банкларга клубга ҳомийлик қилишдан мақсад нима? Масалан, ПФЛ клубларнинг Пепси билан ҳамкорлик қилишларини қатъиян таъқиқлайди, чунки бу ташкилотнинг Кока-Кола билан келишувини бузиши мумкин. 2000 йилларнинг бошида маҳаллий нефт ва газ қайта ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ОФК Чемпионлар Лигаси ҳомийси бўлишни хоҳлади, аммо Қатар Петролеум компанияси бу борада олдинроқда эди. Бир клуб ёки мусобақада бир соҳанинг икки вакили ҳомий бўлиши мумкин эмас, 16 таси эса - умуман бемаънилик. Бу ҳомийлик эмас, ҳомийлик учун мажбурлаш.

Шубҳасиз, "Навбаҳор" мухлислари севимли жамоаларининг соврин ютишини соғиниб қолди. Наманган клуби тарихидаги ягона чемпионлик 1996 йилда, учинчи ва ҳозирча сўнгги Кубок 1998 йилда қўлга киритилган. "Навбаҳор" мухлислари кўпроғига лойиқ", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика