UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3

Алиризо Мансуриан: "Жозе Моуриньога ўхшайман? Катта раҳмат" Янгиликлар

Алиризо Мансуриан: "Жозе Моуриньога ўхшайман? Катта раҳмат"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Истиқлол" бош мураббийи Алиризо Мансуриан иштирок этди.
"Бугун қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Дастлабки 30 дақиқада рақиб кучли ўйнади ва гол урди. Иккинчи бўлимда ўзимизга келдик. Ўйин сўнггида биз "Локомотив"дан устун ўйнадик. Бугун биз хатто ютиб кетишимиз мумкин эди. Аммо жарима тўпидан кейинги зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бундан ташқари рақибда ҳам имконият бўлди. Бугун шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим", - дейди Алиризо Мансуриан.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бу гуруҳ ОЧЛ мусобақасидаги энг қийин гуруҳларидан бири. Чунки барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. Мени фикримча барча масала сўнгги турда ҳал бўлади. Жамоалар ўртасидаги савия деярли бир хил.

- "Локомотив" гол урганидан кейин футбол ўйнамади. Бундан фойдаланиб жамоаингиз кўп ҳужум қилди. Бу яхши. Шогирдларингиз кўплаб жарима тўпларини амалга оширди. Аммо деярли ҳеч бирида хавфли вазият ярата олишмади. Бунга сабаб нима?
- Бизда ўйинга тайёргарлик, хусусан стандарт вазиятлар устида тайёргарлик яхши бўлди. Аммо кўп вазиятда омадимиз келмади. Бундан ташқари иккинчи гол ўтказмаслик учун эҳтиёт бўлиб ўйнадик.

- Сизнинг майдон четидаги ҳаракатларингизни кузатиб Жозе Моуриньога ўхшашингизни кўриш мумкин. Унга тақлид қиласизми? Ёки қайси мураббийларнинг ишини ўрганиб борасиз?
- Жозе Моуриньога ўхшатганингиз учун катта раҳмат.20 нафар футболчининг 12 нафари ёш ҳисобланади, уларни четдан туриб руҳан қўллаб туришим керак. Менга Диего Симеоне ва Хосеп Гвардиола каби мураббийларнинг иши ва ҳаракатлари ёқади.

- Бугун жамоаингиз икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?
- Жуда қийин савол бўлди. Менда бу саволга аниқ жавоб йўқ. Сабаби ўйининг баъзи қисмида икки очко йўқотдик, баъзи қисмида бир очко қўлга киритдик. Бугун иккала жамоа ҳам ютиши мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика