UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  3 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта" Янгиликлар

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Эронлик ФИФА рефериси Алиризо Фағони жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаришдан олам-олам таассурот олаётганини айтиб ўтди.

Бу ҳакам учун айниқса ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина - Франция баҳси жуда муҳим бўлди. Хабарингиз бор, бунда французлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва эронлик ҳакам ўйинни яхши бошқарди.

Фағони журналистларнинг "Финални бошқаришга тайёрмисиз?" саволига шундай жавоб қайтарди:

"Жаҳон чемпионатида яхши ҳакамлар кўп ва финални бошқариш учун ҳаммада имконият бор. Агар мендан ФИФА финални бошқаришимни сўраса бунга албатта лаббай деб жавоб бераман. Лекин бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Мен ўйиндан ўйинга ўзимни энг яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиляпман".

Маълумот учун, Алиризо Фағони 1978 йилда туғилган ва 2008 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланади. У 2014 йил ОЧЛ финали, 2015 йил Осиё Кубоги финали, 2015 йил клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали ва 2016 йил Олимпиада ўйинлари финалини бошқарган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика