Али Абдураҳмонов Суперлигада дебют қилди

Оқил Абдубарноев
14 мар 2022, 10:26
"Локомотив" футбол клуби сўнгги йилларда ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиши учун катта йўл очиб бермоқда.

"Темирйўлчилар"нинг ёш ҳужумчиси Али Абдураҳмонов ўтган мавсум U-18 ва U-21 жамоаси сафида сермаҳсуллик қайд этиб, умумий ҳисобда 19 та гол билан мавсумни якунлаганди.

Cоcа Cоlа Суперлигаси 2-тури доирасида АГМКга қарши ўйинда Али Абдураҳмонов 78-дақиқада заҳирадан майдонга тушди ва профессионал футболдаги дебютини амалга оширди.

Маълумот учун, 2003 йилда туғилган форвард Одил Аҳмедов номидаги футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Локомотив" ФК матбуот хизмати