UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  1 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  2 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   17 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  3 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1

Альфред Схрёдер: "Пахтакор" ҳам бизга осонлик билан гол уриши мумкин эди. Бироқ биз ғалабага ҳақли эдик" Янгиликлар

Альфред Схрёдер: "Пахтакор" ҳам бизга осонлик билан гол уриши мумкин эди. Бироқ биз ғалабага ҳақли эдик"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Пахтакор" мағлуб этилганидан кейин "Ал Айн" бош мураббийи Альфред Схрёдер ўз фикрларини билдириб ўтди.

- ОЧЛнинг янги мавсумини "Пахтакор" каби жамоани 3:0 ҳисобида мағлуб этиб бошлаш - ёқимли старт бўлса керак. Балки, биз тўп билан ҳаракатланишдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмагандирмиз. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаландик ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишни уддаладик. Иккинчи бўлимда ҳам рақиблар яхши вазиятларга эга бўлишди. Биз эса яна ўз вазиятимиздан фойдаландик. Бу навбатдаги ўйинларда бизга катта куч беради. Ҳозир ғалабани нишонлашга вақт йўқ. Дарҳол ортга қайтиб, миллий чемпионат ўйинига тайёрланишимиз керак бўлади. Ғалабадан хурсандман, бироқ бу ўйин бизга нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берди. Шу орқали ўйинимизни яхшилаб, янада юқори чўққилар сари борамиз.

Лаба Кожо: - Ўйинимдан ҳам, ғалабадан ҳам хурсандман. Муҳим ғалабани қўлга киритиб олдик. Бундай турнирларда старт олиш муҳим аҳамиятга эга ва биз жуда яхши рақибни йирик ҳисобда мағлуб қилдик. Вазиятлардан фойдаланган бўлсак-да, мураббий айтганидек, қайси жиҳатлар устида ишлаш кераклигини кўрсатиб берди. Камчиликлар устида ишлаймиз ва эътиборни навбатдаги ўйинга қаратамиз.

- Бугунги ўйин ҳисобга мос бўлди деб ўйлайсизми?

- Ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман. Тўғри, "Пахтакор"да яхши вазиятлар бўлди, осонлик билан дарвозамизни ишғол қилиб кетишлари мумкин эди. Аммо бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, яна икки-учта гол уриб кетишимиз мумкин эди. Балки ўйин йирик ҳисобга мос бўлмагандир, лекин биз ғалабага мосроқ эдик.

- Ўйин аввалида жамоаларнинг имкониятлари 50га 50 баҳоланганди. "Ал Айн"нинг режасида тезкор гол уриш вазифаси бормиди?

- Биз ҳар бир ўйинда тезроқ гол уришни режалаштирамиз. Бугун рақиблар ўз майдонида ўйнаши уларга босим беришини тушундик ва ўйиннинг бошиданоқ олдинга ўтиб, уларга босим уюштириш пайида бўлдик. Бу эса ўз самарасини берди. Демак, режа ўхшади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика