Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"
27 июн 2024 09:54
Янгиликлар
Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"
Ўйин ҳақида
- Кўп жиҳатларда тажриба етишмади. Аниқлик борасида, вазиятларни якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Мезбонлар бугун ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди ва ғалаба қозонишди.
- Захирадан қўшилган футболчиларнинг ўйини сизни қониқтирдими?
- Захирадан ёш футболчиларни ўйинга ташладик. Тажриба етишмагани кўриниб турди. Ёш футболчиларга бўш худудларга очилишда тажриба етишмаяпти. Ҳужумда ҳам шу каби муаммоларимиз бўлди.
- Шерзод Қодиров сиз жамоага келгандан буён ўйини очилиб кетди, кетма-кет голлар ураяпти. Бу футболчини сиз кашф қила олдим деб ҳисоблайсизми?
- Мен жамоага келгандан кейин Шерзод битта ўйинда гол урди. Шундан сўнг унга кўпроқ ишонч билдирдик ва ҳозирга қадар ўзини кўрсатиб келмоқда. Албатта, машғулотлар давомида ҳужумчилар билан рақиб дарвозасини ишғол қилишлари бўйича ишлаймиз.
- Ўйиндан ташқари савол. Сизнингча, бу йилги мавсумда қайси жамоалар Суперлига йўлланмасига эга чиқади?
- Бу йилги Про-лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Ҳозир 3-4 та даъвогар клублар бор, мавсум якунида бу саволга жавоб оламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар