UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  7 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Алексей Естафеев - "Шўртан" бош мураббийи Янгиликлар

Алексей Естафеев - "Шўртан" бош мураббийи

Бугун "Шўртан" футбол раҳбарияти 2023 йилги футбол мавсумида жамоамизни бошқариб борадиган мураббийларни футболчилар ва клуб ходимларига таништирди.

"Бўрилар"ни 2023 йилги футбол мавсумида 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида етарли даражада шов-шувларга сабаб бўлган Алексей Евстафеев бошқариб борадиган бўлди. Унга ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлган, ўтган мавсумда Яйпаннинг "Тўрон" жамоасида бош мураббий бўлиб фаолият юритган Анвар Бердиев ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шерзод Каттаев ишлайди. 

Бугуннинг ўзида жамоамиз бош менежери Шамил Ярулин жамоамизнинг янги мураббийлар штабини клуб ходимларига ва футболчиларга таништирди ва жамоа олдига 2023 йилдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. 

Жамоа янги мураббийлар штаби билан бугуннинг ўзидаёқ машғулотларни бошлаб юборишди.

Алексей Естафеевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача:

2001 йил Қибрай футбол мактаби, 2002-2009 йилларда "Пахтакор" футбол мактаби, 2009-2011 йилларда Ўзбекистон U15-U17 терма жамоаларида, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон U18-U20 жамоаларида ассистент мураббий лавозимида, 2013-2014 U18-U19 Ўзбекистон терма жамоаларида бош мураббий, 2014-2016 йилларда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида бош мураббий, 2017 йилда “Кубань” ФК футбол мактабида, 2018-2020 йилларда “Балтика” академиясида, 2021-2022 “Открытие” футбол мактабида мураббий лавозимида ишлаган. 

Анвар Бердиевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача: 

2019 йил Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2020 йил Бухоронинг "Бухоро" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2021 йил Яйпаннинг "Турон" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2022 йил "Турон" жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Шерзод Каттаевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача:

2012-2018 йилларда "Насаф" футбол мактабида, 2018-2019 йилларда  Қашқадарё вилоят футбол мактабида, 2020 йилда "Шўртан" футбол клубида, 2021-2022 йилларда Қирғизистоннинг “Алай” жамоасида дарвозабонлар мураббийи лавозимида фаолият юритган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика