UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  3 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  6 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

Александр Хомяков: "Биз ўтган турда "Пахтакор"га қарши ўйинда жуда ҳам кўп куч йўқотгандик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Биз ўтган турда "Пахтакор"га қарши ўйинда жуда ҳам кўп куч йўқотгандик"

"Локомотив" - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Александр Хомяков қатнашди.

"Биз ўтган турда "Пахтакор"га қарши ўйинда жуда ҳам кўп куч йўқотгандик. Шу боис бугун биз асосий эътиборни ҳимояга қаратдик. Қарши ҳужум орқали гол уришга интилдик. Афсуски бугун режамизни охиригача амалга оширишнинг имкони бўлмади. Ҳимояда яхши ўйнаган бўлсак, ҳужумда ишларимиз юришмади. Бутун ўйин давомида ҳимояланиб тўп ўтказмаслик жуда оғир", - дейди Хомяков.

"Тақвимга кўра икки ҳафталик танаффусдан сўнг охирги турда майдонга тушамиз. Албатта бу жамоанинг ўйинига таъсир қилади. Аммо вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз".

"Букаткин бугун ўзига хос бўлмаган ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида ўйнади. Бундан ташқари сариқ карточка ҳам олди. Шу боис уни танаффусда алмаштиришга қарор қилдик".

"Пахтакор"га қарши ўйинда иккала голни ҳам қўшимча дақиқаларда ўтказиб юбордик. Бу бизга хос эмас эди. Ўша ўйин ҳам йигитларнинг руҳиятига таъсир қилди", - дейди Хомяков.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика