UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. "Динамо" бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришини билардик. Улар ўтган мавсум кубок учрашувларида яхши натижа кўрсатишганди. Яхши ўйин учун рақибларга миннатдорчилик билдираман.

Ўйиннинг биринчи бўлимида жуда суст ҳаракат қилдик. Жамоа ўйини ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонимизга оғдира олдик, устунлик ва назорат биз томонга ўтди. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. 90 дақиқа давомида вазиятларга бой ўйин бўлди. Стадиондаги муҳит, мухлислар, барчаси жуда ажойиб.


- Захираларда тактик хатога йўл қўйдим деб ҳисоблайсизми?

- Тушунарсиз савол. Захирадан ўйинга қўшилган 2 та футболчи гол урган бўлса, бу қандай қилиб мендаги хато бўлиши мумкин? Захиралар ўйинимизни кучайтирди. Биргина қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захираларни амалга оширдик, ўйинмизга тезкорлик қўшилди. Вазиятларимиз кўпайди, шунинг эвазига 2 та тўп киритдик.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика