UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  7 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1

Александр Волков: "Эртанги ўйинга режамиз бор" Янгиликлар

Александр Волков: "Эртанги ўйинга режамиз бор"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Волков ва Олександр Пишур иштирок этдилар.
“Мен бунчалик кўп журналистлар қаршисида илк маротаба матбуот анжуманида иштирок этишим. Демак, бизга нисбатан бефарқ бўлмаганлар сони кўп. Ўйинга келадиган бўлсак, “Ал Ҳилол” кучли жамоа. Уларни қандай кучга эга эканликларини Тошкентдаги баҳсда ҳам кўрдик. Шакилланган жамоа. Жамоа мураббийи ҳам ҳурматга лойиқ жуда машҳур инсон. Рақибнинг икки нафар аъзоси эртанги ўйин олдидан сафни тўлдиради. Бизга янада қийин бўлади. Лекин “Бунёдкор”нинг ҳам тайёрлаб қўйган режалари бор. Ўйлайманки мухлисларимизни хурсанд этамиз.

- 2010 йили “Ал Ҳилол” Сколари бошчилигидаги “Бунёдкор”ни 3:0 ҳисобида енган эди. Ҳозир вақт ўтди, таркиб ўзгарди. Ўша ўйин билан эртангисини ўртасида катта фарқ бўлади деб ўйлайсизми?
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши, режалари бўлади. Сколарининг йўналиши фақат ўзигагина маълум, меники умуман бошқача. Шу боисдан ҳам ҳеч кимни камситмаган ҳолда эски натижаларни эслашни хоҳламасдим.

- Биринчи ўйинни 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйдингиз. Жамоангиз жавоб баҳсида гол уриши керак. Ўйинингизни қандай тузмоқчисиз?
- Рақибдан ҳеч қандай қўрқув йўқ. Эртага қандай уйнамоқчи бўлган сирларимизни ҳозир айта олмайман. Аммо бизга натижа келтирувчи режани ишлаб чиққанмиз.

Матбуот анжумани "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика