UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  35 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

Александр Волков: “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” баҳсини финалга қиёслаган бўлардим” Янгиликлар

Александр Волков: “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” баҳсини финалга қиёслаган бўлардим”

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.
 - Қатар мамлакатида бўлган дўстларим менга бу юрт ҳақида кўплаб илиқ фикрларни билдиришган эди. Қатар аҳолисининг меҳмондўстлиги қандай эканлигини уларнинг бизга кўрсатаётган эътибори ва яратиб берган шароитларидан кўриб турибмиз. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” баҳсини финалга қиёслаган бўлардим. Ғолиб курашни давом эттиради, мағлуб турнирни тарк этади. Бундай масъулиятли ўйинга биз тайёрмиз. “Ал-Жаиш” таркибида таснифи юқори бўлган футболчилар жамланишган. Рақибни малакали мутахассислар бошқаришмоқда. Бундай юксак клуб бизга қарши дуранг натижани кўзлаб ўйнамаса керак. Улар албатта ғалаба учун тўп тепишади. Биз ҳам фақат ва фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бу эса жуда чиройли ва томошабоп ўйин дегани. Ўйлайманки, эртага ҳар иккала жамоа аъзолари ишқибозлар учун ажойиб футбол спектакли намойиш этиб беришади. Жамоамизда бетоб ва жароҳатланган ўйинчилар бор. Лекин шунга қармасдан, футболчиларимиз “Ал-Жаиш”га қарши баҳснинг қадри қанчалик баланд эканлигини ҳис қилиб туришибди, - дейди Александр Геннадьевич.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика